Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ 08.06.2015 й. № 01/13-26/13 ҚАРОРИ

Якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича очиқ аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2015 йил 22 майдаги 135-сон "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини амалга оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1.Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 9 декабрдаги 01/09-18/13-сон қарори (рўйхат рақами 2314, 2012 йил 13 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 2-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича очиқ аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Раис                                                                               Д. Хидоятов

Қарорга

ИЛОВА

Якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича очиқ аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар 1. 2-банднинг олтинчи хатбошисидаги "ҳудудий бошқарманинг ҳисоб рақамига" деган сўзлар "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 40-банддаги "ҳудудий бошқарманинг иккиламчи махсус ҳисоб рақамига" деган сўзлар "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 46-банддаги "ҳудудий бошқарманинг" деган сўзлар "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 47-банддаги "ҳудудий бошқарманинг тегишли ҳисоб рақамига" деган сўзлар "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"50. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқни реализация қилишдан тушадиган маблағлар тақсимоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 майдаги 135-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 15 июнь, 23-сон, 307-модда

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech