Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Электрон хукумат даги роли ҳамда амалга ошираётган ишлари.

 

- 2018 йил январ ойида “Ўзбекистон Ресупбликаси Давлат рақобат қўмитаси тизимида 2018 йилда ахборот хавфсизлигини таъминлаш даражасини янада ошириш, ахборот-коммуникатсия технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича” чора-тадбирлар режаси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ва Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказлари билан биргаликда ишлаб чиқилиб тасдиқланди.

- 2018 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг Ахборот-коммуникатсия технологияларини жорий этиш бўлимининг 4 нафар ходимлари ТАТУ қошидаги «Электрон ҳукумат» ўқув курсларида ўқиши бўйича чора-тадбир ишлаб чиқилди.

2018 йилда Қўмитанинг Ахборот-коммуникатсия технологияларини жорий этиш бўлими томонидан 2 та маълумотлар базаси www.reestr.uz сайтига жойлаштирилиб, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази томонидан сертефикатлар олинди.  

- ҳар чоракда, ташкилотда АКТнинг жорий этилиши ва ривожланиши бўйича НИС тизимидаги саволнома ўз вақтида тўлдириб борилмоқда, шунингдек баҳолаш натижаларига биноан аниқланган камчиликларни яхшилаш бўйича “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказлари билан ҳамкорликда тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

- ҳар чоракда, Қўмита фаолиятига оид очиқ маълумотларни www.data.gov.uz сайтига ўз вақтида тўлдириб борилмоқда.

- Қўмита томонидан ишлаб чиқилаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш учун www.data.gov.uz сайтига ўз вақтида жойлаштириб борилмоқда.

- 2017 йилда Қўмитанинг Ахборот-коммуникатсия технологияларини жорий этиш бўлими томонидан 2 та ахборот тизими ишлаб чиқилиб, www.reestr.uz сайтига жойлаштирилиб, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази томонидан сертифекатлар олинди.  

- 2017 йилда “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ходимлари билан биргаликда Давлат рақобат қўмитасининг барча бошқарма ва бўлимлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган давлат хизматларини хатловдан ўтказилди. Хатлов натижасига кўра 52 та давлат хизматлари Ягона реестрига киритилди.

- ҳар хафтада “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ташаббуси билан, барча вазирлик ва идораларнинг ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этишга масъул бўлган ходимлари иштирокида ташкил этиладиган ҳафталик коллегиал йиғилишларида Қўмитанинг масъул ходимлари иштрок этиб келмоқда.

Attachments:
Download this file (Электрон ҳукумат.doc)Yuklab olish[ ]33 kB
??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech