Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

e-auksionЖорий йилнинг 22-26 апрель кунлари “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилган электрон онлайн-аукцион савдоларда бошланғич баҳоси 1 сўмга тенг қийматдаги 25 та бўш турган давлат мулки объекти сотилди.

Масалан, Андижон шаҳри, Аҳмадбекҳожи кўчаси 78-уйдаги бинонинг 474,44 кв.метрга тенг бўлган қурилиш ости майдони 291 млн. сўмга сотилди. Аукцион ғолиби 1,5 йил ичида 200 млн. сўм инвестиция киритиш ҳамда 15 та иш ўрни яратиш мажбуриятини қабул қилди.

Хоразм вилояти, Боғот тумани, Бешариқ қишлоғи “Нурли маскан” маҳалласида жойлашган, умумий ер майдони 0,076 гектарга тенг бўлган ва 45 млн. сўмга сотилган бино бўйича аукцион ғолиби 6 ой ичида 800 млн. сўм инвестиция киритиш ҳамда 12 та иш ўрни яратиш мажбурия­тини олди.

Ҳозиргача 598 та бўш турган давлат мулки объекти бошланғич баҳоси 1 сўмга тенг қийматда 374 млрд. 544 млн. сўмлик инвестиция киритиш ҳамда 6840 дан ортиқ янги иш ўрни яратиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб, шундан 456 та бўш турган давлат мулки объекти 282 млрд. 741 млн. сўм инвестиция киритиш ва 5001 та янги иш жойи очиш шарти билан 15 млрд. 930 млн. сўмга сотилган.

Эндиликда 142 та бўш турган давлат мулки объекти “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида савдода турибди. Уларга 91 млрд. 803 млн. сўмлик инвестиция жалб қилиш, 1846 та янги иш ўрни барпо этиш кўзда тутилган.

 

Ўктам ТАШОВ,

“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК бўлим бошлиғи

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech