Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

ОБЪЯВЛЕНИЕ

Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан объявляет конкурс на замещение руководящих и других должностей в центральном аппарате Агентства Подробнее...

Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан давлат мулки объектлари 1 сўм бошланғич қийматида инвестиция киритиш шарти билан “E-ijro auksion” электрон савдо ташкилотининг савдо майдончалари аукцион савдоларига чиқарила бошлади. Batafsil...

К РЕФОРМЕ ГОСКОМКОНКУРЕНЦИИАҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида:

 ● Ҳудудлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида барча алоқадор ташкилотлар раҳбар ва ходимларидан иборат таркибда “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Марказлари”;

● Марказий банк тузилмасида “Аҳоли тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлаш дастурларини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бошкармаси” ташкил қилинади.

● Банкларга аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш дастурларини молиялаштириш ва мониторинг юритишни ташкил этиш бўйича махсус бошқармалар ва филиалларда махсус бўлимлар очиш тавсия этилади (!).

Молия ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирининг, Марказий банк раисининг ўринбосарлари — Дастур координаторлари этиб белгиланади ҳамда уларга:

⸰ дастур ижросини таъминлашда иштирок этадиган тижорат банкларини белгилаш;

⸰ ажратилаётган ресурсларни худудларнинг салохияти, маблағларни ўзлаштириш даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар ва банклар кесимида тақсимлаш ва зарур ҳолларда қайта тақсимлаш ваколатлари берилади.

Президентининг ПФ-5242 http://www.lex.uz/docs/3416134 -сон (ҳунарманд), ПФ-5466 http://www.lex.uz/docs/3826820 -сон (ёшлар) Фармонлари, ПҚ-3680 http://www.lex.uz/docs/3698698 -сон (томорқа), ПҚ-3777 http://www.lex.uz/docs/3772869 -сон (хонадон) ва ПҚ-3856 http://www.lex.uz/docs/3824637 -сон (бандлик) қарорлари асосида бериладиган имтиёзли кредитлар 

- Марказлар томонидан лойиҳаларни амалга ошириш учун етарли шароитлари мавжудлиги чуқур ўрганилиб, ҳар бир оила ва тадбиркорлик субъектларга кредит ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида бериладиган хулосалар асосида;

- товарлар (хизматлар) шартнома асосида келишилган нархда етказиб берилгандан (хизматлар курсатилгандан) ва лойиҳа эгаси ундан қаноатланиш ҳосил килганидан сўнг ажратилади ва махсулот етказиб берувчи (хизмат кўрсатувчи)нинг ҳисобрақамига ўтказиб берилади.

Ҳокимликлар ва Марказларга ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олиб, “бир махалла – бир маҳсулот” тамойили асосида ҳар бир маҳаллани аниқ бир йўналишга ихтисослаштириш вазифаси юклатилади.

Марказий банк ва лойиҳада иштирок этаётган тижорат банкларига, хонадонларга ташриф буюрган ҳолда имтиёзли кредитлардан фойдаланиш самараси, натижадорлиги ва белгиланган муддатларда қайтарилишини мунтазам равишда назорат қилиб бориш вазифаси юклатилди.

Назорат ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш ҳамда кредитлаш шартлари бажарилмаган ҳолатларда тегишли чоралар кўрилиши учун масъул этиб - Марказий банки ўринбосари белгиланди.

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech