Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

ОБЪЯВЛЕНИЕ

Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан объявляет конкурс на замещение руководящих и других должностей в центральном аппарате Агентства Подробнее...

Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан давлат мулки объектлари 1 сўм бошланғич қийматида инвестиция киритиш шарти билан “E-ijro auksion” электрон савдо ташкилотининг савдо майдончалари аукцион савдоларига чиқарила бошлади. Batafsil...

oquv kursiТадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази тадбиркорлик субъектларини тадбиркорлик, бизнес юритиш асослари ва бизнес режа тузиш масалаларига оид ўқув курсларини ташкиллаштиришда давом эттирмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 13 - 18 май кунлари АТ “Алоқабанк” Тошкент шаҳар бош биносида (Тошкент шаҳар Амир Темур шоҳ кўчаси 4 уйда) тадбиркорлар учун 22 соатлик ўқув-курси ўтказилиши белгиланган. Мазкур ўқув-курсларида Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси, Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қумитаси ва Давлат божхона қўмитаси мутахассис-ходимлари томонидан амалга оширилади ва ўқув-курсларида қатнашган ҳар бир тадбиркор фаолиятига оид амалий билим ва кўникмаларини янада ошириш ва мустаҳкамлаш имконига эга бўлади.

 

Бахтиёр УМАРОВ,

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази бош мутахассиси.

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech