Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

ОБЪЯВЛЕНИЕ

Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан объявляет конкурс на замещение руководящих и других должностей в центральном аппарате Агентства Подробнее...

Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан давлат мулки объектлари 1 сўм бошланғич қийматида инвестиция киритиш шарти билан “E-ijro auksion” электрон савдо ташкилотининг савдо майдончалари аукцион савдоларига чиқарила бошлади. Batafsil...

Advertisement“Қашқадарё вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази” ДУКнинг 2018 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолиятини аудит қилиниши муносабати билан тариф разрядларининг қўлланилиши ва ходимларни рағбатлантириш ишлари, ҳаражатларнинг мақсадли сарфланиши, дебитор ва кредитор қарздорликларнинг аҳволи ҳамда улар ижроси бўйича назоратнинг йўлга қўйилганлиги, мавжуд банк ҳисоб рақамлари ва улар бўйича маблағлар айланмасини ўрганиб чиқиш учун аудиторлик ташкилотларини танлаш бўйича ўтказиладиган танловга таклифлар қабул қилади.

Танловда қатнашиш учун аудиторлик ташкилотига қўйиладиган талаблар:

-танловда қатнашиш бўйича таклиф, аудитор текширувидан ўтказиш хизмати нархи кўрсатилган ҳолда;

-аудитор фаолиятини юритиши бўйича лицензия нусхаси;

-ташкилот ҳақида маълумотлар (умумий маълумотлар, тарихи, боғланиш маълумотлари);

-ташкилотнинг йирик мижозлари рўйхати ва тажрибаси бўйича маълумотлар;                     

-адиторнинг квалификация сертификати ва бошқа халқаро сертификатлари нусхалари;

-“Аудит бўйича ХАС” (МСА) сертификатига эга бўлиш.

-суғурта полиси нусхаси;

-аудит текшируви ўтказиш методикаси ва аудиторлик ҳисоботи андазаси;

-бошқа ҳужжатлар.

Танлов бўйича қўшимча маълумотларни (75) 225-01-98телефон рақами орқали олишингиз мумкин. 

Таклифлар “Қашқадарё вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази” ДУКга 10 май санасигача тақдим қилиниши лозим.

Танлов ўтказиш муддати - танлов хужжатларини топширилишининг охирги муддатидан кейин 3 иш куни давомида ўтказилади.

Аудиторлик ташкилотларининг танловда иштирок этиши учун тижорат таклифлари ва хужжатлари қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Амир Темур кўчаси 43-уй.                                                Маълумотлар учун алоқа телефонлари: тел. (75)225-01-98, 225-08-65

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech