Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

ОБЪЯВЛЕНИЕ

Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан объявляет конкурс на замещение руководящих и других должностей в центральном аппарате Агентства Подробнее...

Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан давлат мулки объектлари 1 сўм бошланғич қийматида инвестиция киритиш шарти билан “E-ijro auksion” электрон савдо ташкилотининг савдо майдончалари аукцион савдоларига чиқарила бошлади. Batafsil...

9-may 19 май- Хотира ва қадрлаш куни, Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 74 йиллиги  бу йил мамлакатимиз бўйлаб ўзгача руҳда нишонланмоқда.

Тинч ва осойишта кунларни қадрига етиш, бугунги дориломон кунлар учун қахрамонлик кўрсатган инсонларни эслаш ва уларнинг хотирасига эҳтиром кўрсатиш хар бир юртдошимизнинг фахрли бурчига айланган.

Нишонланган Хотира ва қадрлаш куни мазмун-моҳиятида ана шундай эзгу тамойиллар мужассам.

9-may 2019 1

Ушбу айёмда бугунги тинч-осойишта ҳаётга қандай оғир синов ва машаққатлар эвазига эришилганини чуқур ҳис этамиз. Бу йўлда қурбон бўлган юртдошларимиз хотирасига таъзим қиламиз. Бизга насиб этган мустақиллик, тинчлик ва осойишталикнинг аҳамиятини янада теран англаймиз.

9-may 2019

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбарияти ва жамоаси муҳтарам фахрийларимизни, бутун халқимизни ушбу қутлуғ байрам билан чин қалбдан муборокбод этади. Барчага узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат тилайди.

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech