Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

2019GlobalevordsЖорий йил Лондон шаҳрида нуфузли “Global Capital” нашриёти томонидан ўтказилган “Bond Awards 2019” тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) минтақасининг халқаро облигациялар чиқариш бўйича энг яхши эмитентлари қаторидан жой олгани расман эълон қилинди.

“Global Capital” нашриёти халқаро капитал бозорлари таҳлилига ихтисослашган йирик ва нуфузли халқаро нашрлардан бири ҳисобланиб, жаҳон молия бозорларини таҳлил қилиш борасида қарийб 32 йилдан буён муваффақиятли фаолият олиб боради. Нашриёт ҳар йили дунё бўйича энг жозибадор облигация эмитентларини турлича йўналишар бўйича тақдирлайди.

Ушбу нашриёт энг яхши эмитентлар рўйхатини тузиш учун жаҳон молия бозорлари қатнашчилари – инвестицион банклар, инвесторлар ва бошқалар орасида сўровномалар ўтказади. Унда ҳар бир эмитентнинг халқаро облигация чиқаришда самарадорлиги, документация ва маркетингни тўғри ташкил этиб, инвесторларни жалб қила билиши, бирламчи ва иккиламчи бозордаги талаб каби бир қатор омилларни инобатга олади.

“Global Capital Bond Awards 2019” совринининг МДҲ минтақасида (жумладан, собиқ МДҲ давлатлари) энг яхши эмитентларнинг тўлиқ рўйхати қуйидаги келтирилган:

1-ўрин: “Газпром”

2-ўрин: Ўзбекистон

2- ўрин: Украина

3- ўрин: Қозоғистон

3- ўрин: “КазМунайГас”

Нуфузли халқаро молиявий нашриёт томонидан Ўзбекистон Республикасининг энг яхши эмитентлар орасига киритилиши мамлакатимизнинг халқаро молиявий бозорда ўз ўрнини топгани ва келажакда ҳам бозор иштирокчилари томонидан илиқ кутиб олинишини англатади.

Бу, ўз навбатида, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлиги оширади ҳамда республикага халқаро молиявий бозорлардан инвестициялар жалб қилиш учун замин яратади.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг 5 ва 10 йиллик суверен халқаро облигацияларининг иккиламчи молиявий бозорларда ўз номинал баҳосига нисбатан мос равишда 102.112% ва 102.224% даражасида савдо қилиниши халқаро инвесторларнинг мазкур облигацияларга бўлган қизиқишини акс эттириб, “Global Capital” нашриёти томонидан берилган баҳони тасдиқлайди.

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech