Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

Жорий йилнинг 24-28 июнь кунлари "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 11 та бўш турган давлат мулки объекти, 145 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ васуд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 55 та объект сотилди.
 
Давлат мулки объектлари
 
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармалари томонидан ушбу ҳафтада "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 11 та давлат мулки объекти 4миллиард 290 миллион сўм инвестиция киритиш, 64 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 865,0 миллион сўмга сотилди.
 
2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади.
 
1 сўмлик савдога сотилган.png
 
1 сўмлик савдога чиқарилган.png
 
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқ
 
Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами145 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ61 млрд. 248,00млн. инвестиция киритиш ва600дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан4 млрд.438,09млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида102 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.
 
ер участкалари.png
 
Суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича
 
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича бўлиб ўтган электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафта жами 55та объект 10 млрд.616,9 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 105 та объект электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.
 
суд ижро.png
 
Дарё ўзанларини тозалаш,яъни қум-шағал қазиб олиш
 
Ушбу ҳафтада ягона электрон савдо майдончасида дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари бўйича ҳам юқори кўрсаткичлар қайд этилди. Жумладан, ҳафта давомида жами 5 та бошланғич нархи 936,9 млн. сўмдан 1млрд.830,6 млн. сўмга сотилди.
 
Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда62 табошланғич нархи 24 млрд. 461,7 млн.сўмлик дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.
 
Металл қазиб олиш ҳуқуқи
 
Шу билан бирга, ҳафта давомида жами 8 та бошланғич нархи 60млн. сўмлик олтин қазиб олиш бўйича участкалари бошланғич нархи 60млн. сўмдан 85млн.875минг сўмга сотилди. Ҳафта давомидажами9 та бошланғич нархи67 млн. 500 мингсўмлик, қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқиэлектрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.
 
Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 25 та бошланғич нархи187,5 млн.сўмликқимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.
 
Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган объектлар хусусидаги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uzсайтлари орқали кузатиб боринг!
 
“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК PR хизмати


ЎзА

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech