Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

 

July 01, 2019

Бугунги кунда Қашқадарё вилоятида инвестиция мажбурияти билан сотилган ва фаолият юритаётган 107 та объект мавжуд. Шундан инвестиция мажбурияти эвазига “ноль” харид қийматида берилгани 78 тани, бир сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали сотилгани эса 29 тани ташкил этади.

Мазкур объектлар бўйича тузилган шартномаларга асосан 113 023,0 млн. сўм ва 4 067,0 минг АҚШ доллари миқдорида қурилиш-таъмирлаш ҳамда асбоб-ускуналар кўринишида инвестиция киритилди. Бунинг натижасида 1771 та иш ўрни яратилди. Жорий йилнинг биринчи чораги давомида эса худди шундай кўринишда 59 612,0 млн.сўм ва 3836,0 минг АҚШ доллари миқдорида жалб қилинган инвестиция­лар эвазига 340 та янги иш ўрни ташкил этилди.

Мажбурият эвазига берилган ёки сотилган объектларда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда доимий мониторинг ўтказиш йўлга қўйилди. Амалга оширилган тадбирларимиз ўз самарасини беряпти. Мониторинг – бу назорат эмас. Балки инвес­торларга амалий ёрдамдир. Баъзан бухгалтерия ҳисоботлари юритилмаганининг гувоҳи бўламиз. Гоҳида эса бошқа муаммоларга дуч келган инвесторларни кўрамиз. Мутахассисларимиз томонидан ташкил этилган мониторинг жараёнида кўзга ташланган бундай муаммоларни тегишли идоралар билан ечиб беришга ҳаракат қиляпмиз.

Масалан, масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Radiant Silk” қўшма корхонасида айрим камчиликларни бартараф этишда мониторинг мобайнида консалтинг хизмати кўрсатдик. Жамият Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги тугатилган “Qarshi 16-аvtobus saroyi” очиқ акциядорлик жамиятининг мулкий комплекси негизида хом ипакни қайта ишлайдиган замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш натижасида вужудга келганди.

МЧЖ шаклидаги қўшма корхона белгиланган инвестиция мажбуриятини икки босқичда бажариши лозим бўлган. Яъни 2014 йилнинг 1 январигача 1,8 млн. 2015 йилнинг 1 январига қадар 1,2 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиши керак эди. Биринчи босқичда 120 тонна хом ипак ва иккинчи босқичда 500 минг погон метр ипак газлама ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган юқори технологияларга асосланган замонавий ипакчилик комплексини ташкил этиш режалаштирилганди. Тайёрланган маҳсулотларнинг 80 фоизи экспортга йўналтирилиши кўзда тутилганди. Мазкур ишлар бажарилганда 200 нафар кишига ушбу корхонада ишлаш имконияти туғиларди. Бироқ баъзи сабабларга кўра, инвестор ўз мажбуриятини бажара олмади.
Бу ҳолат бўйича таъсир чоралари кўрилди. Тегишли ҳужжатларга амалий кўмак бердик. Мутасадди давлат идораларига хатлар чиқарилди. Пировардида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги қарори билан жамиятнинг инвестиция киритиш муддати 2019 йилнинг 1 июлига қадар узайтирилди.

Айни пайтда қўшма корхонада биринчи босқич инвестиция мажбурияти бажарилиб, хом ипакни қайта ишлаш фаолияти йўлга қўйилди. Бу ерда 197 нафар ёш йигит-қиз меҳнат қилмоқда. Инвестор томонидан тақдим этилган ҳисоботларда биринчи босқич учун 3497,7 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилганлиги маълум бўлди.

Жамият иккинчи босқич инвестиция мажбуриятини ҳам бажарди. Корхонада 500 минг погон метр ипак газлама ишлаб чиқарилмоқда. Бугунги кунгача жамиятда 205 та янги иш ўрни яратилди. Иккинчи босқич учун жами 3664,0 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилинди.

Яқинда объектда инвестиция мажбурият­ларини бажариш бўйича махсус комиссия аъзолари томонидан иш бошланди. Улар қабул қилиш ва топшириш ишларини амалга ошириб бўлгач, инвесторга мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери берилиши кутилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, вилоятимизда яхши инвестиция муҳити яратилган. Давлатимиз томонидан инвесторлар учун барча имконият ва имтиёзлар берилган. Улардан унумли фойдаланиб, тадбиркорларимиз ўз сармояларини юртимиз иқтисодиётини юксалтиришга сарфласа, мақсадга мувофиқ бўларди.

Тўлқин ОЛТИБОЕВ,

Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи.

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech