Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

e-auksionЖорий йилнинг 24-28 июнь кунлари “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилган электрон онлайн-аукцион савдоларда бошланғич баҳоси 1 сўмга тенг қийматдаги 11 та бўш турган давлат мулки объекти сотилди.

Жумладан, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани,  Пахтакор ҚФЙда жойлашган, умумий ер майдони 300 кв. метрга тенг бўлган, 214 млн. сўмга сотилган бино бўйича аукцион ғолиби  1 йил ичида 100 млн. сўм инвестиция киритиш ҳамда 2 та иш ўрни яратиш мажбуриятини қабул қилди. Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Қорасув ҚФЙда жойлашган, умумий ер майдони 300 кв. метрга тенг бўлган, 175 млн. сўмга сотилган бино бўйича аукцион ғолиби  1 йил ичида 90 млн. сўм инвестиция киритиш ҳамда 9 та иш ўрни яратиш мажбуриятларини олди.

Эндиликда савдода бўш турган 138 та давлат мулки объекти мавжуд. Уларга 98 млрд. 880 млн. сўмлик инвестиция жалб қилиш, 1 816 та янги иш ўрни барпо этиш кўзда тутилган.

Кечадан, яъни 1 июлдан  эътиборан давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдоларни ҳам  “E-IJRO AUKSION”  электрон савдо майдончаси орқали амалга ошириш бошланди.

 

Рустамжон ДОНИЁРОВ,

“Электрон онлайн-аукционларни

ташкил этиш маркази” ДУК

етакчи мутахассиси.

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech