Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

e-auksionЖорий йилнинг 1-5 июл кунлари “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 6 та бўш турган давлат мулки объектлари, 131 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ васуд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 66 та объектсотилди.

 

Давлат мулки объектлари

ушбу ҳафтада “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 6 та давлат мулки объекти 2 млрд 650 млн. сўм инвестиция киритиш, 51 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 39,0 млн. сўмга сотилди.

2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади.

 

Бир сўм сотилган.jpg

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқ

Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами 131 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ 179 млрд. 792,66 млн. инвестиция киритиш ва 937 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 3 млрд 156,21 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 95 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Ер участкалари.jpg

 

 

Суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича бўлиб ўтган электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафта жами 66та объект 7 623,5 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 66 та объект электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

SUD IJRO.jpg

 

 

Дарё ўзанлари тозалаш яъни қум шағал қазиб олиш

Ушбу ҳафтада ягона электрон савдо майдончасида дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари бўйича ҳам юқори кўрсаткичлар қайд этилди. Жумладан ҳафта давомида жами 5 та бошланғич нархи 1млрд.985,3 млн. сўмдан 2 млрд107 млн. сўмга сотилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида хозирги кунда53 табошланғич нархи21 млрд. 420 млнсўмлик дарё ўзанларини тозалаш лойихалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

Металл қазиб олиш хуқуқи

Ҳафта давомидажами 9 табошланғич нархи 67 млн 500 минг сўмлик, қимматбахо металларни қазиб олиш хуқуқиэлектрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида хозирги кунда 34 та бошланғич нархи255 млн.сўмликқимматбахо металларни қазиб олиш хуқуқи электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган объектлар хусусидаги янгиликларни www.e-auksion.uz сайти орқали кузатиб боринг!

“Электрон онлайн-аукционларни

ташкил этиш маркази” ДУК PRхизмати

 

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech