Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

jambul1Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан Яккабоғ тумани Жамбил МФЙда тадбиркорлар ва инвесторлар иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

 

jambul2Унда Бош вазир қабулхонаси туман бўлими, хокимликнинг иқтисодиёт ва саноат ҳамда туман давлат солиқ идорасининг раҳбарлари, давлат хизматлари маркази директори иштирок этди.

Йиғилишда дастлаб, агентлик фаолияти, эришилган натижалар, йил якунига қадар амалга оширилиши белгиланган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, улушлар, акциялар, ер участкаларини сотиш ва Е-ижро аукцион фаолияти ҳақида ҳам сўзлаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларни баҳолатмасдан, 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасига чиқариш орқали инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда ўрнатилган тартибда сотиш белгиланганлиги алоҳида тушунтирилди.

Шунингдек, идора давлат шериги сифатида иштирок этган ҳолда берилиши мумкинлиги, бунда, фаолият йўналиши бўйича фойдаланилмаётган, тегишли вазирлик ёки идоралар томонидан давлат-хусусий шериклик ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларига татбиқ қилинмаслиги тўғрисида ғам ахборот берилди.

Учрашувда «E-IJRO AUKSION» электрон савдосида иштирок этиш, ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича тушунчалар берилди.

Йиғилишда иштирок этган жисмоний ва юридик шахсларнинг саволларига тегишли ташкилотлар томонидан аниқ жавоблар берилди.

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech