Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

auksionДавлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни қуйидаги давлатга тегишли бўлган акция пакетларини сотиб олиш бўйича биржа савдоларига таклиф этади.

Савдога чиқарилаётган давлат акция пакетлари тўғрисида қисқача маълумот: Эмитент номи – “Гулистон экстракт-ёғ” АЖ (Гулистон шаҳри, 3-мавзе, Ўзбекистон кўчаси, 68-уй). Эмитентнинг фаолият соҳаси – тозаланган пахта ёғи ҳамда бошқа озиқ-овқат ва ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш. Давлат акцияларини савдога қўйиш санаси ва жойи – давлат акциялари 2019 йил 5 ноябрдан “Тошкент” РФБнинг биржа савдосига қўйилади.

Савдога чиқарилаётган акцияларнинг эмитент устав фондидаги фоизи – 58,9 фоиз.

Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 290 796 дона (оддий) акция.

Бир дона акциянинг номинал қиймати – 1999 (бир минг тўққиз юз тўқсон тўққиз) сўм.

Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 333 942,03 (уч юз ўттиз уч минг тўққиз юз қирқ икки сўм уч тийин) сўм. Акциялар пакетининг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 97 109 005 946,89 (тўқсон етти миллиард бир юз тўққиз миллион беш минг тўққиз юз қирқ олти сўм саксон тўққиз тийин) сўм.

Эмитентнинг устав фонди миқдори – 986 966 270 (тўққиз юз саксон олти миллион тўққиз юз олтмиш олти минг икки юз етмиш) сўм. Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ. Лотлар сони – 1 (бир) та. Эмитентнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни сотувчининг, эмитентнинг, фонд биржаси ва сотувчи инвестиция воситачисининг веб сайтлари ва интернет каналларидан олиш мумкин.

Талабгорлар эълон берилган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кундан сўнг “Тошкент РФБ” АЖнинг махсус портали (сайти) орқали биржа қоидаларига мувофиқ давлат акция пакетлари сотиб олиш бўйича ўз таклифларини тақдим этишлари керак. Биржа битими энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Биржа савдоларига чиқарилган давлат акцияларини уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга икки ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, ҳар 15 кунда бошланғич савдога қўйиш нархининг 10 фоизи миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилади. Талабгорлар давлат акцияларининг сотувчиси ёки сотувчининг инвестиция воситачиси ҳамда эмитентдан давлат акцияларини сотиб олиш учун ўзи қарор қабул қилиши учун зарур бўлган қўшимча ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир, ўзининг хусусиятига кўра хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборот бундан мустасно. Қўшимча маълумот ва саволлар юзасидан қуйидагиларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Сотувчи: Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси. Манзил: Гулистон шаҳри, 3-мавзе, Ўзбекистон шоҳкўчаси, 3-уй.

Телефон рақами: (67) 226-53-15, 226-53-12.

Факс рақами: (67) 226-53-12.

Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра..

Сотувчининг инвестиция воситачиси:

“Мулк сармоя брокерлик уйи” акциядорлик жамияти. Манзил: Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳкўчаси, 107-уй. Телефон рақами: (90) 993-95-58. Факс рақами: (71) 267-34-96.

Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра..

Веб сайт: www.ndvakt.uz.

Эмитент: “Гулистон экстракт-ёғ” АЖ.

Манзил: Гулистон шаҳри, 3-мавзе, Ўзбекистон кўчаси, 68-уй.

Телефон рақами: (67) 226-34-29, (97) 277-17-57, 226-35-29.

Факс рақами: (67) 226-34-23. ,

Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра..

Веб сайт: www.gulistonyog.uz.

Ҳурматли маҳаллий ва хорижий инвесторлар!

Биржа савдосида иштирок этишда ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда, Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар беришингизни сўраймиз:

(0-371) 259-21-37, 10-82.

Ўтказиладиган савдода омад ёр бўлишини тилаймиз!

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech