Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги “Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан баҳоловчилар томонидан баҳоловчи тоифасини олиш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат этиши мумкинлиги маълум қилинади:

а) баҳоловчи ташкилот томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчасидан кўчирма ёки “Электрон меҳнат дафтарчаси” тизимидан кўчирма;

б) талабгор ишлайдиган баҳоловчи ташкилот томонидан тасдиқланган

баҳолаш ҳақида ҳисоботлар реестри;

в) талабгор ишлайдиган баҳоловчи ташкилот томонидан тасдиқланган

баҳолаш ҳақида ҳисоботлар бўйича эксперт хулосалари реестри;

г) баҳоловчи малака сертификатининг нусхаси;

д) тоифа олиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварига тенг тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Талабгор ўз хоҳишига кўра ўзининг профессионал фаолияти ҳақида қўшимча маълумотлар келтирилган қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши мумкин:

а) баҳолаш фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат ташкилотига аъзолиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхасини;

б) мулкни баҳолаш стандартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ташаббускорлик тартибида таклифлар ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги ахборотни;

в) янги стандартларни ишлаб чиқишда ва амалдаги мулкни баҳолаш стандартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда иштирок этганлиги ҳақидаги ахборотни;

г) оммавий ахборот воситаларида баҳолаш фаолияти масалалари бўйича чоп этилган мақолалари нусхалари, веб-сайтлардан скриншотлар ва бошқаларни;

д) баҳолаш фаолияти масалалари бўйича ўзи иштирок этган ёки маъруза қилган конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар материаллари;

е) чет эл ўқув марказларида баҳолаш фаолияти соҳасида малака ошириш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги сертификатлар нусхалари;

ж) хорижда баҳолаш фаолияти бўйича конференциялардаги иштироки ҳақида сертификатлар нусхалари;

и) баҳолаш фаолияти соҳасидаги халқаро сертификатлар (RICS, TEGoVA, Appraisal Institute, ISO 17024, NAMA, CCIM Institute ва ҳ.к.) ҳамда ариза берилган санада сертификатнинг амал қилишини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (сертификатни берган ташкилот томонидан ёки унинг сайтидан ечилган скриншот билан тасдиқланган);

к) ўқув муассасалари ва ўқув марказларининг баҳолаш фаолияти бўйича фанлар ўтилганлиги ҳақидаги маълумотномаси.

Баҳоловчи, ўз хоҳишига кўра, ўзининг профессионал фаолиятини тавсифловчи бошқа ҳужжатларни ҳам тақдим этиши мумкин.

Маълумот учун боғланиш телефонлари: (0-371) 259-22-87, 259-20-19.

Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 6-уй.

Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Расмий веб сайт: www.davaktiv.uz www.gkilicenz.uz

Ахборот хизмати

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech