Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

2019-10-31 190345Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сонли «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Деҳқонобод калий заводи» АЖ устав капиталининг 51 фоиз ва ундан ортиқ миқдоридаги акциялар қўшимча чиқарилувини сотилиши назарда тутилган.

Давлат мулкини сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан (2019 йил 30 сентябрь, №02/1-1328) «Деҳқонобод калий заводи» АЖнинг акцияларини сотиш шартларига, «Ernst & Young Advisory» МЧЖ инвестиция маслаҳатчиси иштирокида салоҳиятли инвесторларнинг энг яхши таклифларини танлаш йўли билан қўшимча акцияларни қуйидаги тартиб ва шартларда сотишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилган:

Салоҳиятли инвесторларнинг энг яхши таклифларини танлаш йўли билан сотиш тартиби қуйидаги механизмни назарда тутади:

1 - босқич:

Келишилган узун рўйҳатдаги потенциал инвесторларга тизерни (объект ҳақида қисқа ахборот маълумотнома) тарқатиш (тадбир амалга оширилмоқда).

2 - босқич:

Қизиқиш билдирган салоҳиятли инвесторлар билан махфийлик тўғрисидаги шартномани имзолаш. Қисқа рўйҳатни белгилаш, махфийлик тўғрисидаги шартномани имзолаш якуни бўйича инвесторларга Ахборот меморандуми ва Тартиб хатини тақдим этиш. Инвесторлар томонидан Мажбурий бўлмаган таклифлар тақдим этилиши (тадбир амалга оширилмоқда).

Инвесторлар томонидан тақдим этилган, мажбурий бўлмаган таклифларни таҳлил қилиш, келишиш ва энг жозибадорини танлаш. Мажбурий бўлмаган таклифлар таҳлили натижаси бўйича танланган салоҳиятли инвесторларга фойдаланиш ҳуқуқини берган холда виртуал маълумотлар хонасини тайёрлаш ва очиш.

Сотилаётган объектни салоҳиятли инвесторлар томонидан комплекс текширувидан ўтказиш (дью-дилидженс). Инвестицион маслаҳатчи томонидан комплекс текширувни мувофиқлаштириш. Ўтказилган комплекс текширувлар натижалари бўйича инвесторлар томонидан Мажбурий таклифларни тақдим этиш.

Инвесторларнинг энг яхши Мажбурий таклифини таҳлил қилиш ва танлаш. Инвесторлар билан кейинги музокараларни олиб бориш. Танланган энг яхши таклифни Давлат мулкини сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. Юридик хужжатларни тайёрлаш (Олди-сотди шартномаси ва бошқа зарур бўлган келишувлар).

Аниқ инвесторга ёпиқ обуна орқали жойлаштириладиган жамиятнинг қўшимча акцияларини чиқариш (эмиссия қилиш).

Танланган инвестор билан юридик хужжатларни келишиш. Юридик хужжатларни имзолаш ва битимни ёпиш.

Сотиш шартлари:

- корхонанинг асосий фаолият турини сақлаб қолиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.04.2019 йилдаги ПҚ-4265-сонли қарорига мувофиқ гранулаланган хлорли калий йилига - 180 минг тоннагача, калий сульфати ва калий тузларининг бошқа турларини йилига 120 минг тоннагача ишлаб чиқаришни ташкил этиш, юк ташувчи осма йўл ва ташқи электр таъминоти линиялари қурилишини якунлаш бўйича инвестицион мажбуриятларини инвестор томонидан кабул қилиш (инвестицион мажбуриятларини бажариш муддатлари 2019-2023 йй.);

- «Деҳқонобод калий заводи» АЖ акцияларини сотилишидан жалб қилинган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси олдидаги жамиятнинг кредитларини сўндиришга йўнналтирилади;

- янги иш ўринларини яратиш шаклидаги ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш.

Шу билан бирга, харидорларни аниқлашда энг катта сотиб олиш тўловларини ҳамда инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларини таклиф этган инвесторга афзаллик берилади.

Сизни қизиқтирган саволлар бўйича қўйидаги манзилларга мурожаат этишингиз мумкин:

«Узкимёсаноат» АЖ, Тошкент ш., Навоий кўчаси 38.

Тел: +998(78)140-74-02. Веб-сайт: www.uzkimyosanoat.uz, электронпочта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра..

Сотувчининг инвестицион маслаҳатчиси: «Ernst & Young Advisory» МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мустақиллик шоҳ кўчаси 75, «Иконель» Бизнес Маркази. Тел: +998(78)140-64-10, Веб-сайт: www.ey.com/uz/en/home. Электронпочта манзили:Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра..

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech