Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

For Rent        Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат активларини сотишда ва ижарага беришда электрон савдоларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2018 йил июл ойидан бошлаб давлат мулкларини ижарага бериш “E-IJRO AUKSION” ягона электрон-онлайн савдо майдончаси орқали амалга оширилиб келинмоқда.

      “Тошкент вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази” ДУК томонидан жорий йилнинг январь ойидан бошлаб вилоятнинг 22 та шаҳар ва туманлари кесимида жами 626 та давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар ягона электрон-онлайн савдо майдончасига жойлаштирилган бўлиб, шундан танлов ўтказилган 427 та бино-иншоотга йиллик 2 771 364,22 минг сўм ижара ҳақи ҳисобланиб, уч томонлама ижара шартномалари расмийлаштирилди.

        Маълумот ўрнида бугунги кунда 143 та давлат мулки бўлган бино иншоотлар электрон-онлайн савдо майдончасига жойлаштирилган. Ушбу давлат объектларини ижарага олиш истагини билдирган тадбиркорлар объектлар тўғрисидаги маълумотларни www.e-auksion.uz сайти орқали олишлари мумкин бўлади.

Мурожаат учун телефон: (0371) 202-21-19

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech