Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

dee49c4b8e0d7bc8ef9d31faff4e1045Мамлакатимизда инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланилмай турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотишни жадаллаштириш мақсадида қабул қилинган Президент фармонига кўра, давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилиши белгиланган эди.

Унда бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларни баҳоламасдан 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда сотиш амалиёти жорий этилди.

Мавзуга Хоразм вилояти мисолида қарайдиган бўлсак, “E-AUKSION” электрон савдо майдончасига бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 23 та давлат мулки объекти чиқарилган бўлиб, улардан 16 та бўш турган бино камида 2890 млн.сўм инвестиция киритиш ва янгидан 302 та ишчи ўрни яратиш шарти билан 308,0 млн.сўмга сотилди.

Шунингдек, амалдаги хусусийлаштириш дастурларига асосан 17 та шундан 10 та давлат мулки объекти 21100 млн.сўм инвестиция киритиш ва янгидан 210 та ишчи ўрни ташкил қилиш шарти билан бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматда, қолган 7 та хўжалик жамияти хусусан “Xorazm sharobsavdo” МЧЖ, “Qo’shko’pirsharobsavdo” МЧЖ, “Yangibozorsharobsavdo” МЧЖларнинг устав фондидаги 100 фоизлик, “Xorazmuzumitayyorlovsavdo” МЧЖнинг устав фондидаги 1,71 фоизлик, “Урганч ёғ-мой” АЖнинг устав фондидаги 60,3 фоизлик, “Хоразмсувқурилиш” АЖнинг устав фондидаги 70,02 фоиз давлат улушлари ҳамда “Qurilish ta’mirlash ta’minot” ДУКнинг устав фондидаги 100 фоизлик давлат улушлари баҳолаш қийматида “E-AUKSION” электрон савдо майдончасига савдога чиқарилган.

Яна бир муҳим жиҳат, давлатимизда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, соҳада давлат иштирокини камайтириш орқали иқтисодиётни янада ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификациялашнинг муҳим шарти этиб белгиланган. Давлат тасарруфида зарар кўриб ишлаётган корхоналар хусусийлаштириш жараёнини жадаллаштириш, хориж инвестицияларини жалб этиш, тадбиркорларга молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш имкониятини янада кенгайтиради.

 

 

С. Азизхўжаев

 Давлат активларини бошқариш агентлиги

бошқарма бош мутахассиси

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech