Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

photo 2019-11-05 18-08-49Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йил 20-октябрдан
20-ноябрга қадар мамлакатимизда “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” деб эълон қилинди.

Шунга мувофиқ, 5-ноябр куни Давлат активларини бошқариш агентлиги катта мажлислар залида “Сайловда қатнашиш - ҳар бир фуқаронинг сиёсий ҳуқуқидир” мавзуида сиёсий партиялар вакиллари (ЎзЛиДеП дан ташқари) иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Агентлик марказий аппарати раҳбарлари ва таркибий тузилмалари ходимлари иштирок этди. Бундан кўзланган мақсад тарғибот ва ташвиқот ишлари орқали агентлик ходимларининг сайлов жараёнида фаоллигини ошириш, уларнинг сиёсий билим даражасини юксалтиришдир. Тадбирда дастлаб, мамлакатимизда сайлов қонунчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берилди. Таъкидланганидек, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 21-моддасида: “Ҳар бир инсон бевосита ёки эркин сайланган вакиллари воситаси орқали ўз мамлакатини бошқаришда қатнашиш ҳуқуқига эга. Ҳар бир инсон ўз мамлакатида давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эга. Халқ иродаси давлат (ҳукумат) ҳокимиятининг асоси бўлиши лозим. Бу ирода даврий ва сохталаштирилмаган, ялпи ва тенг сайлов ҳуқуқидан, яширин овоз бериш йўли билан ёки овоз бериш эркинлигини таъминлайдиган бошқа тенг қийматли шакллар воситасида ўтказиладиган сайловларда ўз аксини топиши лозим”лиги қатъий белгилаб қўйилган. Йиғилишда ушбу ноёб, умумэътироф этилган инсонпарвар халқаро ҳуқуқ нормалари бизнинг миллий қонунчилигимизда ҳам батафсил акс этгани таъкидланди.

     Шу каби халқаро ҳуқуқда умумэътироф этилган, Ўзбекистоннинг миллий манфаатлари ва қадриятларига зид бўлмаган нормаларнинг миллий қонунчилигимизда акс этганлигини кўплаб мисоллар орқали ёритиб берилди.

     Шундан сўнг, сиёсий партияларнинг сайловолди дастурлари, унда қайси йўналишларга эътибор қаратилишига кенг ўрин берилди. Сўз олганлар электорат манфаатларидан келиб чиқиб, ўз олдиларига қўйган мақсад ва вазифалари ҳақида сўзлаб беришди. Учрашувда фақатгина Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан вакил иштирок этмади.

 

     Партия вакилларининг фикр мулоҳазаларидан сўнг жонажон Ўзбекистонни янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва барқарорликни таъминлаш барча сиёсий партиялар олдида турган долзарб масала экани ва бундай эзгу амалларга эришиш учун эса, партияларнинг ўз танлаган йўли борлиги йиғилиш иштирокчиларининг якдил хулосаси бўлди.

Ахборот хизмати

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech