Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

2019-11-06 113334Хоразм вилоятида жорий йил бошидан буён, жами 88 та шартномалар бўйича 337 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритилиши ва 3106 та янги иш ўрни яратилиши юзасидан мониторинг олиб борилмоқда.

Шундан:

69 та назоратда (44 та “нол” ҳарид қийматида, 25 та ҳарид қийматида) турган шартномаларга асосан 299 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритилиши ҳамда 2 685 та янги иш ўрни яратилиши бўйича ишлар назоратга олинган;

- 14 та шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилиб, 40.3 млрд сўм миқдорида инвестиция киритилиши ҳисобига объектлар тўлиқ ишга туширилган ҳамда 327 та янги иш ўрни яратилган;

- 5 та шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги боис, улар бекор қилинган.

Аниқ мисолларга эътибор қаратадиган бўлсак, Хоразм вилояти ҳудудида инвестиция киритиш шарти билан бўш турган давлат объектлари негизида ўз инвестицион лойиҳасини амалга ошираётган бир қатор салоҳиятли тадбиркорлар фаолият олиб бормоқдалар, хусусан:

-“IQBOL” MCHJ –(Фаолият юритмаётган сағломлаштириш дамолиш маскани бино ва иншоотларига -1,8млрд.сўм инвестиция киритилган ва 40 та иш ўрни яратилган)

 

-«Yan Tex Invest» МЧЖ –(«Қурилиши тугалланмаган тўқимачилик мулкий мажмуасига -10,0 млн АҚШ.доллари миқдорида инвестиция киритган ва 100 та иш ўрни яратган)

Мазкур инвестициялар асосан корхона ва объектларни таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш, зарур асбоб ускуна ва технологиялар сотиб олишга йўналтирилган.

Ахборот хизмати

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech