Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

9dc4c05d8552b96a762c4 2Жорий йилнинг 28 октябрь – 1 ноябрь кунлари “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилган электрон онлайн-аукцион савдоларда бошланғич баҳоси 1 сўмга тенг қийматдаги бўш турган 18 та давлат мулки объекти сотилди. Аукцион якунларига кўра, ғолиб иштирокчилар 9 млрд. 100 млн. сўм миқдорида инвестиция киритиш ҳамда 172 та янги иш ўрни яратиш мажбуриятини ўз зиммасига олган.

Масалан, Самарқанд вилояти, Жомбой тумани, Зарафшон МФЙда жойлашган, умумий ер майдони 5400 кв.метрга тенг бўлган маъмурий бино-иншоотларни  581 млн. сўмга сотиб олган  ғолиб бир йил ичида 1,5 млрд. сўм инвестиция киритиш ҳамда 15 та иш ўрни яратиш мажбуриятини қабул қилди.

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Ғарбмачит МФЙда жойлашган, умумий ер майдони 1100 кв.метрга тенг бўлган автогараж бино-иншоотлари 267 млн. сўмга сотилди. Унинг эгасига мазкур объектга 10 ой ичида 500 млн. сўм инвестиция жалб қилиб, 6 та иш ўрни яратиш мажбурияти юклатилди.

Эндиликда бўш ётган 171 та давлат мулки объекти савдода турибди.

28 октябрь – 1 ноябрь кунлари электрон онлайн аукцион савдоларда 115 та давлат мулки объекти ижара учун тақдим этилди. Масалан, йиллик ижара таянч ставкаси 5 074 083 сўмга тенг бўлган Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 223-уйда жойлашган, нотурар жой биноси  12 177 799 сўмга ижарага олинди.

Йиллик ижара таянч ставкаси 17 411 220 сўмга тенг бўлган Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорақамиш 2/4 кўчаси, 7-а уй ёнида жойлашган нотурар жой биноси эса  25 594 493 сўмга ижарага берилди.

“Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech