Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

znanie

Шу кунларда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказининг илмий ходими Ашуров Зуфар Абдуллоевич Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда «Менежмент» ихтисослиги бўйича «Акциядорлик корхоналарида корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш» мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.

 

Диссертация мамлакатимизда бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланган корпоратив бошқарувнинг назарий ва услубий асосларини ривожлантириш, акциядорлик корхоналарида корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмини замонавий халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга йўналтирилган бўлиб, унда тадқиқот “Ўзкимёсаноат” АЖ ва унинг таркибидаги кимё саноати акциядорлик корхоналари мисолида олиб борилган.

Диссертациянинг назарий аҳамиятга молик илмий натижалари қуйидагилардан иборат:

- корпоратив бошқарувни тадқиқ этишнинг умумилмий методологияси ишлаб чиқилган;

- “корпоратив бошқарув” тушунчасининг иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий, сиёсий, социологик ва психологик нуқтаи-назарлар асосидаги таърифлари шакллантирилган;

- “корпоратив бошқарув” ва “корпоратив менежмент” тушунчаларнинг моҳияти услубий жиҳатдан янгича очиб берилган ва улар бир-биридан фарқловчи алоҳида тушунчалар эканлиги исботланган;

- корпоратив бошқарувнинг турли туркумлаш аломатлари аниқланиб, корпоратив бошқарув илмий жиҳатдан дастлабки классификация қилинган;

- корпоратив тузилмалар ичида ўзининг алоҳида жиҳатлари билан фарқланадиган “акциядорлик корхонаси” тушунчаси аниқлаштирилган;

- корпоратив бошқарув соҳасининг кенг қўлланиладиган категориялари (корпоратив назорат, корпоратив маданият, корпоратив ишончли бошқарув, корпоратив ижтимоий масъулият, корпоратив фуқаролик) уларнинг корпорацияга таъсир доиралари бўйича тартиблаштирилган ва бутун корпоратив тизимдаги ўрни ва моҳияти аниқлаштирилган;

- корпоратив бошқарув ташкилий-иқтисодий механизмининг мазмун-моҳияти илмий жиҳатдан очиб берилган, унинг концептуал модели ишлаб чиқилган ва амалий импликацияси таклиф этилган.

Диссертациянинг амалий аҳамиятга молик илмий натижалари қуйидагилардан иборат:

- Ўзбекистонда корпоратив бошқарув тизимининг ҳуқуқий ва иқтисодий ривожланиш хусусиятлари янгича тадқиқ этилган, корпоратив бошқарувдаги мавжуд муаммолар аниқланиб, уларни ҳал этиш учун корпоратив бошқарув тизимининг меъёрий-ҳуқуқий базасини «G20/OECD Corporate Governance Principles» халқаро стандарти асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган (мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 6 майдаги янги таҳрирдаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-, 23-, 57-, 59-, 62-, 65-, 68-, 75-, 83-, 107-моддаларига киритилган);

- Корпоратив бошқарув кодексини такомиллаштириш юзасидан, жумладан, акциядорлик жамиятлари фаолиятида узоқ муддатли стратегик режалаштиришни қўллаш, кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзони киритиш, кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган мукофотларни акциядорлик жамияти самарадорлигига боғлиқ ҳолда белгилаш, кузатув кенгашининг қўмиталарини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган (мазкур таклифлар 2015 йил 31 декабрда қабул қилинган Корпоратив бошқарув кодексининг 5-боби, 18-, 19-, 25-бандларига киритилган);

- акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг «comply or explain» халқаро тамойилига, узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ёндашувларига, ички назорат механизмларига ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қоидаларига самарали риоя этишни ўз ичига олган “Корпоратив бошқарув кодексининг айрим қоидаларига риоя этиш бўйича методик тавсиялар” ишлаб чиқилган (мазкур методик тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигида 17.08.2018 йил 000886-сон билан рўйхатга олинган ва Давлат рақобат қўмитаси томонидан акциядорлик жамиятлари бошқарув фаолиятига жорий этилган);

- кимё саноати акциядорлик корхоналарида корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича комплекс таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган (мазкур таклиф ва тавсиялар  «Ўзкимёсаноат» АЖ  ва «Навоийазот» АЖ нинг бошқарув фаолиятига жорий этилган, натижада, давлат акция пакетларини салоҳиятли хорижий инвесторларга сотиш бўйича ҳукумат қарорини қабул қилишга, самарали дивиденд сиёсатини ишлаб чиқишга, корхоналарнинг корпоратив бошқарув тизими самарадорлиги ошишига имкон берган).

- корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизми самарадорлигини рейтинг асосида баҳолаш методикаси ишлаб чиқилган (мазкур методика Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигида 27.08.2018 йилда 000890-сон билан рўйхатга олинган);

- “Акциядорлик жамиятининг корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш тартиботини ўтказиш бўйича методик тавсиялар” ишлаб чиқилган (мазкур методик тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигида 22.08.2017 йилда 000539-сон билан рўйхатга олинган);

- акциядорлик жамиятларини бошқариш тузилмасини замонавий халқаро стандартларга мослаштириш учун корпоратив бошқарув бўйича директор, стратегик режалаштириш бўйича директор, рискларни бошқариш бўйича директор каби янги директор лавозимлари таклиф қилинган (мазкур лавозимлар Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2017 йилдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари Классификатори” га киритилган).

Диссертациянинг илмий янгиликлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Навоийазот” АЖ ҳамда Янги бозорлар бўйича мутахассислар тайёрловчи миллий марказда фойдаланиш учун қабул қилинган ва улар амалиётга жорий этилганлиги тўғрисида маълумотномалар олинган.

Шу фурсатдан фойдаланиб, Тадқиқотлар марказининг илмий ходими З.А.Ашуровга келгусидаги илмий ишларига ривож ва муваффақиятлар тилаймиз.

 

Ахборот хизмати

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech