Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

231A8644Хабарингиз бор, 15 ноябр куни пойтахтимизда Капитал бозорни ривожлантириш масалаларига бағишланган йирик халқаро конференция ўз ишини бошлайди.Ташкилотчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг PR маркази, Капитал бозорни ривожлантириш ҳамда Давлат активларини бошқариш агентликларидир.

Мазкур халқаро конференцияда иштирок этиш учун пойтахтимизга келган экспертлар, иқтисодчилар ва олимлар қаторида европанинг энг кўзга кўринган нашрлари, жумладан Guardian, Bloomberg, Reuters, Eurasian Investor каби 10 га яқин нуфузли ОАВлари вакиллари ҳам бор.

14 ноябр куни Wyndham Tashkent меҳмонхонасида улар учун Капитал бозорни ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров ва Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Сунатулла Бекенов иштирокида учрашув ташкил этилди.

Жумладан С.Бекенов мамлакатимизда давлат активларини самарали бошқариш сиёсати, давлат улуши мавжуд бўлган корхоналарни хусусийлаштириш истиқболлари, йирик ишлаб чиқариш объектларида IPO ва SPO механизмлари воситасида акцияларни инвесторларга таклиф этиш, шу асосда маҳаллий фонд бозорини ривожлантириш режалари хусусида маълумот берди.

Хориж журналистлари қимматли қоғозлар ва давлат активлари борасидаги бир қанча саволларига батафсил маълумотлар олишди.

 
??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech