Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

231A8983 2Давлат активлари бошқариш агентлигида Россия Федерациясининг “Газпромбанк” корпорацияси делегацияси вакиллари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, мамлакатимизда давлат активларини самарали бошқариш, давлат улуши мавжуд бўлган корхоналарни хусусийлаштириш, йирик корхоналарда IPO ва SPO механизмларини қўллаш ва шу асосда инвестицияларни жалб этишни кучайтириш борасидаги режалар ҳақида маълумот берилди.

Хусусийлаштириш жараёнида халқаро экспертлар кўмаги, айниқса бевосита хусусийлаштириш сиёсатини амалга оширишда иштирок этган компаниялар тавсиялари муҳимлиги таъкидланди.

Мазкур йирик молия муассасаси томонидан республикамиздаги давлат корхоналарини хусусийлаштириш натижасида катта миқдорда инвестицияларни жалб этиш имкониятлари мавжудлиги, бу борада хорижий инвесторлар томонидан қизиқиш билдирилаётганлиги ҳамда “Газпромбанк” корпорацияси ўзининг мавжуд тажрибасидан келиб чиққан ҳолда амалий аҳамиятга эга бўлган ҳамкорлик бизнес таклифларини бериши мумкинлиги тўғрисида ахборот берилди.

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech