Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  eye                     
   
 

Abogado-BilbaoЎзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 26 декабрдаги 334-П-сонли буйруғи билан,

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-1901/22608-сонли иш бўйича қабул қилган 2019 йил 14 ноябрдаги ҳал қилув қарорига, Тошкент шаҳар иқтисодий суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 10 декабрдаги қарорига ҳамда 2019 йил 24 декабрдаги ижро варақасига асосан “GIGAPRICE” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 2017 йил 20 июлда берилган RR-0256 қайд этиш рақамли, BL 002 ҳисоб серияли, 0004-тартиб рақамли баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши тугатилганлиги маълум қилинади.

Шунингдек, мазкур буйруқ асосида лицензиянинг амал қилиши тугатилишига сабабчи бўлган ва қонун бузилишларига йўл қўйган қуйидаги баҳоловчиларнинг:

Авазметов Шерзод Ганишерович (00470-тартиб рақамли, 0838-сонли,
BS 001 ҳисоб серияли 29.12.2014 й.);

Хасанов Исматилло Сайпиевич (00287-тартиб рақамли, 0768-сонли,
BS 001 ҳисоб серияли 10.02.2014 й.) баҳоловчи малака сертификатларини амал қилиши тугатилди.

Мазкур баҳоловчилар қонун ҳужжатларини бузганлик учун малака сертификатларини амал қилиши тугатилганлиги сабабли, баҳоловчилар малака сертификатининг амал қилиши тугатилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида малака сертификатини такроран олиш учун имтиҳонга қўйилмасликлари маълум қилинади.

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech