Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  eye                     
   
 

photo 2019-01-28 17-57-02Qalampir.uz сайтида эълон қилинган “Ваъдаларга ишониб, оқибатда кўчага қувилаётган тадбиркор қонунлар ишлашини кимдан талаб қилсин?” мақола юзасидан маълумот.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги “Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат корхонаси шуни маълум қиладики, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ давлат мулклари, балансда сақловчилар тасарруфидаги бино ва иншоотларнинг ижарага берилиши “Ижара маркази” орқали уч томонлама шартнома асосида расмийлаштирилади.

Мазкур қарорга мувофиқ 2017 йил 3 мартда ижарага берувчи “Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат корхонаси, балансда сақловчи “Яккасарой кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси” давлат унитар корхонаси ва ижарага олувчи “All Solar” хусусий корхонаси ўртасида 3251/11-17-сонли уч томонлама ижара шартномаси тузилган. Унга кўра, Яккасарой тумани, Шота Руставелли кўчаси, 53б-уй манзилидаги 2300 кв.м майдон “Енгил саноатнинг бошқа ишлаб чиқариш тармоқлари” фаолияти учун 15.02.2017 йилдан 31.12.2026 йил муддатга қадар ижарага олувчи “All Solar” хусусий корхонасига ижарага берилган.

Агентлик ҳозирги кунга қадар хусусий корхона томонидан барча тўловлар ўз вақтида тўлаб келинаётгани ва уч томонлама ижара шартномаси бекор қилинмаганлигини маълум қилади.

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech