Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  eye                     
   
 

photo 2020-03-09 11-43-25Бугун давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан “Трансформация: иқтисодиётда давлат иштирокини кескин камайтириш” мавзуида халқаро давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва Қонунчилик палатаси,мутасадди вазирлик ва идоралар, йирик хўжалик жамиятлари, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки экспертлари, KPMG, DELOITTE & TOUCHE, Ernst & Young, PricewaterhouseCoopers компаниялари вакиллари, экспертлар ва қимматли қоғозлар бозори вакиллари иштирок этди.

 

Мақсад аҳолининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталига қўйилган ҳужжатлар лойиҳаларини экспертлар ва ОАВ вакиллари иштирокида яна бир бор очиқ муҳокама қилиб, билдирилган таклиф-мулоҳазаларни, айниқса ижтимоий тармоқлардаги фикрларни атрофлича таҳлил қилиш.

 






 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатида давлат улушига эга 3000 га яқин корхонани инвентаризация қилиш ҳамда хусусий сектор ва рақобат ривожланиб бораётган соҳаларда давлатнинг иштирокини кескин камайтириш борасида аниқ вазифалар белгилаб қўйилган эди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари бошчилигида 8 та ишчи гуруҳ тузилиб, 2965 та давлат иштирокидаги корхона фаолияти танқидий ўрганилди ва таклифлар шакллантирилди. Мана шу ўрганишлар натижасида агентлик томонидан 9 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилган ва умумхалқ муҳокамасига қўйилган эди.

Давра суҳбати иштирокчилари мана шу муҳокамаларни ўртага ташлаб, ўзларининг таҳлилий фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Қайд этиш жоизки, ушбу ҳужжатлар билан 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат иштирокидаги корхоналарга эгалик қилиш, уларни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш назарда тутилмоқда.

У билан иқтисодиётдаги давлат иштирокининг аниқ мезонлари белгиланади.

Ушбу ҳужжатлар билан мамлакат тарихидаги йирик хусусийлаштириш дастури тасдиқланиши кўзда тутилмоқда. Унга кўра, 1115 та давлат улуши хусусий секторга сотилиши режалаштирилган.

Шунингдек, давлат ихтиёрида қоладиган корхоналарда бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш белгиланмоқда.

Хулоса қилиб айтганда ушбу ҳужжатларнинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида давлат иштирокидаги корхоналарни 81 фоизга камайтириш, давлат унитар корхоналарини 96 фоизга қисқартириш, 20 та жамиятда IPO ўтказиш, кузатув кенгаши мустақил аъзолари сонини 20 фоизгача кўпайтириш кутилмоқда.


Ахборот хизмати

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech