Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  eye                     
   
 

photo 2020-03-14 12-05-54“Обод юрт“ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари акцияси

Уйғониш, яшариш фасли бўлмиш баҳорда, эзгу қадриятлар, анъана ва удумларимизни ўзида мужассам этган Наврўзи олам кириб келади. Қадимий ва гўзал айёмим арафасида кўча-кўйлар, маҳаллаларни обод қилиш яхши анъанага айланган.

Бу йил ҳам Наврўз шодиёналари олдидан 14-15 март кунлари республика бўйлаб “Обод юрт“ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари акцияси ўтказилмоқда.

 

Давлат активларини бошқариш агентлигида ҳам ҳашар доирасида ҳудуд обод қилинди. Агентлик ҳовлиси ва унинг атрофи, кўча ва йўлаклар тартибга келтирилди. Дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилди.

Шунингдек, агентлик оталиғидаги Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 208 умумтаълим мактабида ҳам ҳашар юмушлари бажарилди. Жумладан, таълим даргоҳига 60 та дарахт ва арча экилиб, 500 дан ортиқ гул кўчати ўтқазилди.


??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech