Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

sirdarto seminarАввал хабар берганимиздек, шу кунларда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан инвесторларнинг объектларга инвестиция киритиш жараёнларида шартномавий мажбуриятларнинг бажарилиши борасидаги ҳуқуқий онгини ошириш ҳамда шартномавий мажбуриятларнинг бажариш жараёни юзага келаётган муаммоларни ўрганиш, аниқланган муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида республика бўйлаб семинар-тренинглар ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай семинарлардан яна бири Агентлкнинг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси биносида ўтказилди. Мазкур семинарда Агентликнинг мутасадди ходимлари, инвесторлар ҳамда Сирдарё вилояти ҳудудий танлов комиссиясининг аъзолари иштирок этдилар.

 

 sirdaryo boshqarma

Семинарда асосан инвесторларнинг ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган маълумотлар ҳамда мамлакатимизда инвесторларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Шу билан бирга, инвесторлар томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти билан сотиб олинган объектларга инвестициялар киритиш жараёнида юзага келаётган муаммолар тегишли идораларнинг мутасадди ҳодимлари билан биргаликда атрофлича муҳокама қилинди ва амалга ошириладиган чоралар белгилаб олинди.

sirdarto seminar

Қизғин баҳс-мунозаралар асосида ўтган семинарда инвесторлар томонидан бундай семинарларни мунтазам равишда ташкиллаштирилиши фойдали ва муҳим эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech