Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

ОБЪЯВЛЕНИЕ

Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан объявляет конкурс на замещение руководящих и других должностей в центральном аппарате Агентства Подробнее...

Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан давлат мулки объектлари 1 сўм бошланғич қийматида инвестиция киритиш шарти билан “E-ijro auksion” электрон савдо ташкилотининг савдо майдончалари аукцион савдоларига чиқарила бошлади. Batafsil...

navoiy seminarЎзбекистон Республикаси Давлат активларни бошқариш агентлигининг Навоий вилоят ҳудудий бошқармасида “Бўш турган давлат мулки объектини сотиш тартибини соддалаштириш орқали қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини яратиш ҳамда инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши борасидаги инвесторларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мавзусига бағишланган семинар-трейнинг” бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган семинар-трейнингда Навоий вилояти давлат солиқ, кадастр, қурилиш, савдо-саноат палатаси, бандлик ҳамда инвестиция ва ташқи савдо бошқармалари, давлат хизматлари маркази ходимлари, баҳолаш ва аудиторлик ташкилотлари мутахассислари, шунингдек, давлат объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига олган тадбиркорлик субъектлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Семинар-трейнинг йиғилишини Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи К. Нурмуродов очиб бериб, йиғилганларга бугунги кунда мамлакатимизда қулай инвестиция муҳитини шакиллантириш учун давлат бошқарувини ислоҳ қилиш, тадбиркорлик субектлари фаолиятига аралашувни чеклаш, лецензиялаш ва рухсат бериш тартибини соддалаштириш, товарлардан, хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, ҳудудларда зарур инфратузилмаларни яратиш борасида кенг қамровли тизимли ишлар амалга оширилиб қабул қилинаётган қатор қарор ва фармонлар тадбиркорлик билан шуғунланишга кенг имкониятлар яратаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Қулай тадбиркорлик муҳити, аввало, бюрократиядан ҳоли, тезкор ишлайдиган тизим деганидир. Қулайлик ва тезкорлик туфайли тадбиркорлар кам вақт ва кам пул сарфлаган ҳолда катта натижаларга эришишлари мумкин бўлади. Натижада, тадбиркорларда янги-янги ғоялар туғилиши учун рағбат пайдо бўлади, бу эса, ўз навбатида иқтисодий ўсишни ва ижтимоий барқарорликни, энг муҳими, халқ турмуши фаровонлигини келтириб чиқаради.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли, 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сонли Фармонлари мазмун моҳияти ҳамда мазкур Фармонларга асосан инвесторларга яратиб берилаётган имконият ва қулайликлар тўғрисида мутасадди ташкилот вакиллари томонидан маълумотлар ҳамда инвесторларнинг саволларига батафсил тушунтиришлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Инвестиция мажбуриятлари бажарилиши мониторинги бўлими мутахассиси С.Тангриев мазкур фармон билан бугунги кунда давлат мулкларини инвесторларга беришда яратиб берилаётган имтиёзлар тўғрисида тўғрисида тўхталиб ўтди.

Тартиб-қоидаларни соддалаштириш орқали, инвесторлар учун қулайликлар яратилганини жумладан;

- объектни тадбиркорга топшириш учун талаб этиладиган хужжатларни расмийлаштириш муддатлари ҳам қисқартирилди, яъни давлат кўчмас мулк объекти бўйича олди-сотди шартномаларини тузиш савдо натижалари (музокаралари) бўйича баённома имзолангандан сўнг 20 кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилиши белгиланган бўлса, эксперитмент даврида ушбу муддат 10 кунни ташкил қилиши;

- балансда сақловчи олди-сотди шартномаси харидор томонидан тақдим этилган кундан бошлаб 5 кун ичида қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилишини ва сотилган объектнинг харидорга топширилишини таъминлаши шартлиги (амалда 1 ой);

- мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери эса сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ ҳажмда тушган кундан бошлаб 5 кун ичида берилиши (амалда 10 кун);

- давлат мулки объектлари бўйича инвестиция мажбуриятлари бажарилган деб қабул қилинган пайтдан бошлаб бир йил давомида янги иш ўринларини сақлаб қолиш тартиби бекор қилинишини ўз ичига олганлигини ҳамда эксперимент даврида давлат мулки объектларини хусусийлаштиришга буюртманома берганлик учун ундириладиган энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдоридаги йиғим ҳамда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини берганлик учун давлат божини ундириш бекор қилинганлиги тўғрисида семинар иштирокчиларига тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунинг билан бирга мазкур Фармонлар талабларидан келиб чиқиб Навоий вилоятида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, вилоят ҳокимининг тегишли қарорлари билан “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига вилоятда жойлашган фойдаланилмасдан бўш турган жами 23 та давлат мулки объектлари баҳоланмасдан 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда 68,1 млрд.сўм миқдорда инвестиция киритиш ва 210 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан аукционга чиқарилган.

Бугунги кунга қадар бўлиб ўтган онлайн аукцион савдоларида, аукционга чиқарилган объектларнинг 22 таси тадбиркорларга жами 3,4 млд.сўм сотиб олиш тўловларини амалга ошириш ва 68,0 млрд.сўмдан ортиқ инвестиция киритиб, камида 207 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан сотилган.

Яна бир муҳим жиҳат, Фармон талабларига мувофиқ равишда инвестициявий лойиҳаларнинг қиймати 1 миллион АҚШ долларидан юқори бўлганда мазкур лойиҳалар амалга ошириладиган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини аукцион ўтказмасдан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда сотиш тартиби жорий этилган бўлиб, бугунги кунгача вилоятда 5 та объект 45,0 миллиард сўмлик инвестиция киритиш ва 267 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан тўғридан-тўғри музокаралар салоҳиятли тадбиркорларга берилган.

Тадбир савол-жавоб тарзида бўлиб ўтди. Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олдилар.

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech