Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  eye                     
   
 

e-auksionЎзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йилнинг март ойида Бухоро вилоятига ташрифи давомида вилоятни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли даромадларини ошириш ва ҳаётини яхшилаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди. Маълумки, аҳоли даромадини ошиши, турмуш шароитининг яхшиланиши аксарият ҳолатларда миллий иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларига жалб этилаётган инвестиция маблағларининг ҳажми ва таркибига боғлиқ.

Шундан келиб чиққан ҳолда, бўш турган давлат объектларига инвесторларни жалб этиш мақсдида Бухоро вилояти бўйича 10 та бўш турган давлат мулки объекти 372 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 17 млрд. 850 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди. Жумладан:

Бухоро вилояти, Шофиркон тумани, Шофиркон тумани Денов МФЙ, Навбаҳор қишлоғида жойлашган Собиқ 128-сонли милиция таянч пункти;

Бухоро вилояти, Қоракул тумани, Қорахожи ҚФЙда жойлашган 32-сонли мактабнинг эски ўқув корпуси бино ва иншоотлари;

Бухоро вилояти, Олот тумани, Пичоқчи МФЙда жойлашган Собиқ 5-сон мактаб бино ва иншоотлари 

Бухоро вилояти, Когон шаҳар, Ватанпарвар кўчасида жойлашган Собиқ ҳарбий қисмга қарашли 2-сон казарма бино ва иншоотлари;

Бухоро вилояти, Ромитан тумани, Газли шаҳар, Амир Темур кўчасида жойлашган Газчилар клуби биноси;

Бухоро вилояти, Когон шаҳар, Ватанпарвар кўчасида жойлашган Собиқ ҳарбий қисмга қарашли автотураргоҳнинг бино ва иншоотлари;

Бухоро вилояти, Вобкент тумани, Халач МФЙ, Қуйи Халач аҳоли пунктида жойлашган Собиқ “Ёш механизатор” болалар соғломлаштириш лагерининг бино ва иншоотлари;

Бухоро вилояти, Олот тумани, Аккали МФЙда жойлашган Собиқ 15-сон ҳарбий шаҳарчанинг бино ва иншоотлари;

Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани, Навбаҳор МФЙ, Чўлқувар массивида жойлашган 1-сонли сув кўтариш насос станциясининг бино ва иншоотлари;

Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Барака МФЙ, Янгиер аҳоли пунктида жойлашган Дала шийпон бино ва иншоотлари;

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech