Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

ОБЪЯВЛЕНИЕ

Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан объявляет конкурс на замещение руководящих и других должностей в центральном аппарате Агентства Подробнее...

Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан давлат мулки объектлари 1 сўм бошланғич қийматида инвестиция киритиш шарти билан “E-ijro auksion” электрон савдо ташкилотининг савдо майдончалари аукцион савдоларига чиқарила бошлади. Batafsil...

invest2Ривожланишнинг янги даврида мамлакатга киритилаётган инвестициялар муҳим ўрин тутади. Мазкур жараёнда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан инвестициялар киритилишининг асосий шакли бўлган давлат активларини хусусийлаштириш орқали маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш, давлат улушларини салоҳиятли хорижий инвесторларга бериш ишлари тўғри ва самарали ташкил этиш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Агентлик томонидан йил бошидан ҳозиргача давлат активларининг сотилиши бўйича тузилган 1708 та олди-сотди шартномага асосан 3,4 трлн. сўм ва 686,9 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши ҳамда 50521 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Ушбу шартномаларга кўра, бугунги кунга қадар 2,2 трлн. сўм ва 220,0 млн АҚШ долларилик инвестициянинг объектларга жалб этилиши ҳамда 15000 дан зиёд янги иш ўрни очилишига эришилади.

Шунингдек, жорий йилнинг бошидан 248 та шартнома (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 1,6 марта кўп) бўйича 1,0 трлн. сўмдан ортиқ инвестиция (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 6 баробар кўп) киритилиши ҳисобига 248 та объект тўлиқ ишга тушди ва натижада 9129 та янги иш ўрни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 марта кўп) яратилди.

Жумладан,

Қорақалпоғистон Республикасида 34 та шартнома бўйича 47,5 млрд. сўм,

Андижон вилоятида 27 та шартнома бўйича 109,9 млрд. сўм ва 28,4 млн. АҚШ доллари, Бухоро вилоятида 12 та шартнома бўйича 155,3 млрд. сўм,

Жиззах вилоятида 20 та шартнома бўйича 43,8 млрд. сўм,

Қашқадарё вилоятида 9 та шартнома бўйича 12,4 млрд. сўм,

Навоий вилоятида 6 та шартнома бўйича 2,9 млрд. сўм,

Наманган вилоятида 16 та шартнома бўйича 23,03 млрд. сўм,

Самарқанд вилоятида 2 та шартнома бўйича 1,8 млрд. сўм,

Сурхондарёда 46 та шартнома бўйича 78,6 млрд. сўм ва 350,0 минг АҚШ доллари,

Сирдарё вилоятида 25 та шартнома бўйича 59,1 млрд. сўм ва 650,0 минг АҚШ доллари, Тошкент вилоятида 17 та шартнома бўйича 17,1 млрд. сўм,

Фарғона вилоятида 21 та шартнома бўйича 42,6 млрд. сўм ва 831,0 минг АҚШ доллари,

Хоразм вилоятида 9 та шартнома бўйича 6,4 млрд. сўм ва 2,3 млн АҚШ доллари

Тошкент шаҳрида 4 та шартнома бўйича 594,1 млрд. сўм 32,6 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя сарфланиб, тегишли лойиҳалар якунига етказилди.

Масалан, Андижон вилоятида жойлашган “ноль” харид қийматида сотилган собиқ “Бобур” АЖнинг маъмурий ва ишлаб чиқариш биноларига инвестор “Сабо ҳамкор” МЧЖ томонидан 36,8 млрд. сўмдан зиёд инвестиция киритиш эвазига объектда бир қатор фаолият йўналишлари, жумладан трикотаж маҳсулотлари, энергия тежовчи иситиш батареялари, қувурлар ишлаб чиқариш, замонавий типдаги гидропоника иссиқхоналари фаолияти йўлга қўйилди ҳамда 200 га яқин иш ўрни вужудга келди.

“Empire Industrial services L.P.” компанияси томонидан 200 млрд. сўмга яқин сармоя сарфланиб, Тошкент шаҳар Сергели туманидаги 2-сонли мева-сабзавот тайёрлов базаси негизида замонавий кўринишга эга эшик-ром ва бошқа мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш ишлари бошланди. Ҳозир бундай меҳнат тури билан 310 нафардан ортиқ фуқаро шуғулланмоқда.

     Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган ва тугатилган “Дауыт” акциядорлик жамятининг комбайн цехи бино-иншоотларида “NUKUS MED TEX” МЧЖ томонидан 10,5 млрд. сўмдан ортиқ инвестиция ўзлаштирилиши орқали бу ерда тиббиёт маҳсулотларини ишлаб чиқаришга киришилди. Натижада 100 дан зиёд ишчи доимий иш жойига эга бўлди.

     Бу борада изчил давом этаётган ишлар таҳлилига кўра, жорий йилнинг 9 ойи якунида 325 та олди-сотди шартномаси бўйича тегишли инвестиция лойиҳалари тўлиқ бажарилиши, 1,4 трлн. сўмдан ортиқ инвестиция жалб қилиниши ҳамда 11,5 минга яқин иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

     Масалан, Самарқанд вилояти, Ургут туманида жойлашган “ноль” харид қийматида сотилган собиқ поликлиника бино-иншоотларига инвестор “Ургут Маъруфхожи” МЧЖ томонидан 24,0 млрд. сўмдан зиёд инвестиция киритиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш ва 175 та янги иш ўрни очиш мўлжалланган.

     Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги “ноль” харид қийматида сотилган қурилиши тугалланмаган темир йўл шифохонаси бино-иншоотларига эса инвестор “Термиз канцелярия моллари” МЧЖ томонидан 20,0 млрд. сўмдан зиёд сармоя сарфланиб, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, 50 тадан ортиқ янги иш ўрни яратишга оид лойиҳа тўлиқ тугалланиши мўлжалланган.

     Жорий йил якуни билан эса жами 450 та олди-сотди шартномаси асосидаги инвестиция лойиҳаларининг тўлиқ якунланиши, 2,2 трлн. сўмдан ортиқ сармоя киритилиши, 15,3 минга яқин иш ўрни барпо этилиши режалаштирилган.

Жумладан, Хоразм вилояти, Янгиариқ туманидаги “ноль” харид қийматида сотилган қурилиши тугалланмаган тўқимачилик мажмуасига “YANTEX INVEST” МЧЖ томонидан 10,0 млн АҚШ долларидан ортиқ киритиладиган инвестиция ҳисобига бўз ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши, бунинг учун 200 дан ортиқ аҳолини бу меҳнатга жалб қилиниши кутилмоқда.

Самарқанд вилояти, Жомбой туманидаги собиқ “Жомбой пахта заводи” ОАЖнинг бино-иншоотларини “ноль” харид қийматида сотиб олган “GALLA OSIYO NON” МЧЖ 11,0 млн АҚШ долларидан ортиқ инвестиция сарфлаб, бу ерда йиллик сиғими 5 минг тонналик мева-сабзавотларни сақловчи музлатгичини қурмоқчи. Шу йўл билан 1027 нафар аҳолини иш билан таъминлашни режага киритган.

Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Умуман олганда хусусийлаштириш орқали инвестиция жалб қилиш жараёни жадаллик билан давом этмоқда. Пировардида, жойларда иқтисодиётнинг турли тармоқларида янги ишлаб чиқариш масканлари пайдо бўлиб, мавжуд қувватлар янгиланмоқда, аҳолини иш билан таъминлаш кўлами тобора кенгаёяпти.

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Ахборот хизмати

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech