Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

M anjumanБугун, 6 сентябр куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги биносининг мажлислар залида Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиқлари иштирокида “Давлат активларини тасарруф этиш, саноат соҳасидаги активларни бошқариш ва баҳолашнинг долзарб масалалари” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

M anjuman

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида мол-мулк турлари белгиланган бўлиб, давлат тасарруфида бўлган кўчмас ва кўчар мулклар, интелектуал мулк, корхоналар ва улардаги улушлар, ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулклар давлат активи ҳисобланади.

Давлат активларини бошқаришда энг аввало мулкка нисбатан бўлган 3 та асосий ҳуқуқни айтиб ўтиш лозим. Бу эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш (сотиш ёки бошқача тарзда бегоналаштириш) ҳуқуқларидир.

Барчага маълумки, иқтисодиётнинг драйвери бу инвестициялардир.Агентлик фаолиятида инвестицияларни жалб этишнинг асосий шакли – давлат корхоналарига инвестицияларни олиб кириш, давлат улушларини салоҳиятли хорижий инвесторларга бериш ҳисобланади.

Шу боисдан, 2019 йил 29 апрелда Муҳтарам Юртбошимизнинг “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4300-сон қарорида иқтисодиётнинг кимё, нефть-газ саноати, банк-молия, машинасозлик, қурилиш, озиқ-овқат ва ёғ-мой саноатидаги 64 та хўжалик юритувчи субъектлари устав капиталидаги давлат улушларини сотиш белгиланди.

M anjuman2

Шунингдек, ҳудудларда 526 та давлат объекти электрон аукцион ва ноль қийматида 488,9 млрд. сўм ва 141,2 млн. доллар инвестиция киритиш ҳамда 11 мингта янги иш ўрни яратиш шарти билан тадбиркорларга сотилди ва давлат бюджетига 43,6 млрд. сўм тушиши таъминланди.

Агар қилинган ишлар юзасидан жами рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, 1 795 та шартнома бўйича ўзлаштирилган инвестициялар 220 млн. доллар ва 2,3 трлн. сўмни ташкил этиб, бугунги кунга қадар жами 16 402 дан ортиқ янги иш ўрни яратилган.

Мисол учун, “Қўқон суперфосфат заводи” АЖдаги 95,54 фоиз акциялари Сингапурнинг “Indorama Holdings BV” компаниясига 70,0 млн. доллар, “Ангрен пак” АЖнинг 25,0 фоиз акция пакети 25,0 млн. доллар инвестиция киритиш шарти билан Россиянинг “Николь пак” компаниясига сотилди.

M anjuman3

Бугунги кунда 1 575 та бўш турган давлат объектларидан мақсадли фойдаланиш бўйича аниқ чоралар кўрилди, жумладан, 649 таси тадбиркорлик субъектларига сотилди, 239 та яроқсиз бинолар бузилиб, ер майдонлари ҳокимликлар заҳирасига олинди, 456 таси инвестиция дастурига киритилди, 62 таси кам таъминланган оилаларга уй-жой сифатида ажратилди, 169 таси ижарага берилди.

Шунингдек, 18 905 та (4,69 млн. кв.м.) давлат мулк объектидан самарали фойдаланиш мақсадида тадбиркорлик субъектларига ижарага берилди. Натижада 20 799 та иш ўрни яратилди.

Давлат мулки объектларини ижарага берилишида ошкораликни таъминлаш ва ортиқча бюрократик тўсиқ ва тартиботларни бартараф этиш мақсадида, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб давлат кўчмас мулк объектлари “E-ijro auksion” электрон савдо орқали ижарага берилиши йўлга қўйилди. Хусусан, ҳозирга қадар, 600 та давлат кўчмас мулк объекти электрон савдога чиқарилиб, 214 таси ижарага берилди.

M anjuman4

Бу жараёнларда корпоратив бошқарув муҳим саналади. Давлат иштирокидаги корхоналарда замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий қилиш, уларни бошқаришнинг бозор механизмларини ишлаб чиқишда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Агентлик бошқараётган 418 та хўжалик жамиятлари томонидан 42,4 трлн. сўм соф тушум олинди, бу ЯИМнинг (222,0 трлн.сўм)

19,1 фоизини ташкил қилади, шунингдек 5,2 трлн. сўм соф фойда олинди;

давлат бюджетига 595,5 млрд. сўм ёки ўтган йилги кўрсаткичдан 4 баробар кўп миқдорда дивиденд ҳисобланиб, шундан 410,0 млрд. сўми бюджетга ундирилди;

хорижий тажрибада кенг қўлланиладиган акцияларни IPO ва SPO йўли билан жойлаштириш амалиётини кенгайтириш мақсадида 2019-2020-йилларда 6 та акциядорлик жамиятининг 350,0 млрд. сўмдан ортиқ акцияларини фонд биржасига чиқариш белгилаб олинди (Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2019й. 358-сон қарори).

M anjuman5

Давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг илғор тажрибасини жорий қилиш мақсадида Осиё тараққиёт банкининг экспертлари жалб этилди ва Давлат иштирокидаги корхоналар учун корпоратив бошқарув қоидалари 6 та (“Ўзбекнефтегаз”, “Олмалиқ ТМК”, “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Ўзагротехсаноатхолдинг”, “Ўзавтосаноат”, “Ўзбекистон темир йўллари”) йирик корхоналарда жорий этилиб, доимий мониторинг тизими ўрнатилди ва мавжуд камчиликлар бартараф этилмоқда.

Агентликнинг яна бир муҳим йўналиши - баҳолаш ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва баҳоловчиларни тоифалашдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги “Баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда паст рентабелли ва фаолият юритмаётган давлат иштирокидаги корхоналарни сотиш механизмларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан баҳолаш ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва баҳоловчиларни тоифалаш Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалга оширилади.

Маълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, бугунги кунда, Агентлик томонидан Республикада 1 111 нафар жисмоний шахсга баҳоловчи малака сертификати берилган ҳамда 226 та юридик шахсга баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар тақдим этилган.

M anjuman6

Шунингдек, “Баҳоловчининг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида Низом” талаблари асосида 2019 йил май - август ойларида (14-15-май, 18-19-июнь, 23-24-июл, 27-28 август) 4-маротаба малака имтиҳонлари ўтказилди. Унинг натижаларига кўра, 422 нафар жисмоний шахс имтиҳонга қатнашиш учун аризалар тақдим этди, шундан 118 нафар жисмоний шахс малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтди.

233 нафар жисмоний шахс имтиҳондан ўтмади, 71 нафар жисмоний шахс имтиҳонда қатнашмади. Бўлиб ўтган малака имтиҳонлари Агентликнинг расмий веб сайтида online режимида олиб кўрсатилди.

Юқоридаги қарорга асосан халқаро стандартлар тамойиллари асосида баҳолашнинг ягона миллий стандартлари лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари ва экспертлар таркиби тузилиб, дастлабки иш жараёни бошланди.

Шу билан бирга, бузилиши режалаштирилган турар ва нотурар жойларни баҳолаш тизими шаффофлигини таъминлаш ҳамда реал нархлар асосида амалга оширилиши мақсадида Агентлик томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Бузилиши мўлжалланган биноларни баҳолаш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ҳозирда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.

 

Ахборот хизмати

 

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech