Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

sino zavodiАввал хабар қилинганидек, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 4 январдаги 4090-сонли қарорига асосан “SINO” АЖ давлат акциялари пакетини инвесторларга танлов асосида “ноль” харид қийматида, корхонанинг кредиторлар олдидаги қарзини тўлаш ва фаолиятни соғломлаштириш учун инвестициялар киритиш шарти билан сотиш белгиланган эди.

Давлат тендер комиссиясининг 2019 йил 10 июндаги (01-24/1-1599-сонли) йиғилиш баёнига кўра, “SINO” АЖ устав капиталидаги 88,8 фоиз давлат улушини қуйидаги инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан танлов савдоларига чиқарилди. Унга кўра, инвестор 2 йил ичида 15,0 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиш орқали 350 та янги иш ўрни яратиши ва электротехника ва электрмаиший маҳсулотлар ишлаб чиқариши лозим эди.

Ҳудудий танлов комиссиясининг 2019 йил 7 сентябрдаги 04-01/172-сонли йиғилиш қарорига асосан ушбу давлат активлари бўйича танлов савдоси жорий йилнинг 30 сентябр куни ўтказилиши белгиланган.

Танлов савдосига 2 та талабгордан таклифлар тақдим этилган:

Талабгор номи:

“Next Construction” МЧЖ

“Tespak” МЧЖ

Инвестиция миқдори:

37, 3 млн. доллар

42,0 млн. доллар

Бажариш муддати:

4 йил

2 йил

Яратиладиган иш ўринлари:

760 та

580 та

Фаолият тури:

Маиший техника, замонавий иссиқхона, автомобил ва механизмлар эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш.

Кир ювиш машинаси, музлатгич, телевизор, кондиционер ишлаб чиқариш.

Ҳудудий танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ, вилоятнинг турли ҳудудларида амалга ошираётган лойиҳаларининг белгиланган муддатларда сифатли амалга ошираётгани боис, “Tespak” МЧЖ танлов ғолиби деб эълон қилинди.

Давлат активларини бошқариш

Агентлиги ахборот хизмати

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech