Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

fargona gushtДавлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни биржа савдоларида турган “Фарғона гўшт сут савдо” акциядорлик жамияти устав капиталидаги 25,0 фоиз давлат акция пакетлари бўйича биржа савдоларини 2019 йил 16 октябрдан бошлаб акциялар пакети нархини 30 фоизга пасайтирган холда давом эттирилишини маълум қилади.

Биржа савдолари қуйидаги талаблар асосида давом эттирилмоқда:

Давлат акцияларини эмитент устав фондидаги улуши – 25,0 фоиз;

Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 145 000 (бир юз қирқ беш минг) дона оддий акция;

Бир дона акциянинг номинал қиймати – 2 337 (икки минг уч юз ўттиз етти) сўм;

Бир дона акциянинг бошланғич нархи – 16 459,0 (ўн олти минг тўрт юз эллик тўққиз) сўм;

Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 2 386 555 000 (икки миллиард уч юз саксон олти миллион беш юз эллик беш минг) сўм;

Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;

Лотлар сони – 145 000 (бир юз қирқ беш минг) дона.

"Фарғона гўшт сут савдо" АЖ

Давлат акцияларини сотиб олишни ҳоҳловчилар 2019 йилнинг 16 октябрдан бошлаб “Тошкент” РФБда биржа савдоларини ўтказиш қоидаларига мувофиқ оммавий савдоларни амалга ошириш майдончаси орқали давлат акция пакетларини сотиб олиш учун ариза топширишлари мумкин.

Давлат акция пакетларини биржа савдоларида сотиб олиш тартиби бўйича барча қизиқтирган саволларни Агентликнинг инвестиция воситачиси ҳисобланган “Mulk Sarmoya Brokerlik Uyi” АЖга мурожаат қилиш орқали билиб олишингиз мумкин.

Қўшимча маълумот ва саволлар юзасидан қуйидагиларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Сотувчи: Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси.

Манзил: Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Навоий кўчаси, 17-уй.

Телефон рақами: (0-373) 244-29-61.

Факс рақами: (0-373) 244-07-05.

Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Веб-сайт: www.davaktiv.uz

Сотувчининг инвестиция воситачиси: “Мулк-сармоя брокерлик уйи” АЖ.

Манзил: Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳкўчаси, 107-уй.

Телефон рақами: (+99890) 993-95-58 Факс: (0-371) 267-34-96.

Электрон почта манзили:Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Веб-сайт: www.ndvakt.uz

Эмитент: “Фарғона гўшт сут савдо” АЖ

"Фарғона гўшт сут савдо" АЖ

Манзил: Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Янги Фарғона кўчаси, 1-уй.

Телефон рақами: (0-373) 237-40-26.

Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Веб-сайт: www.fggs.uz

Ҳурматли инвесторлар!

Биржа савдосида иштирок этишда ҳуқуқларингиз бузилган такдирда, Давлат активларини бошқариш агентлигига қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар беришингизни сўраймиз: (0-371) 259-21-37, 10-82.

 

Ахборот хизмати

 

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech