Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  eye                     
   
 

unnamedВакант лавозим тўғрисида маълумот

 

 

 

Фаолият соҳаси:

лавозим категорияси:

Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш, иш юритишни давлат тилида ташкил этиш

Директорнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалари бўйича маслаҳатчиси

Асосий вазифалари:

Агентликда, шунингдек, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларда маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурлар ва “йўл хариталари”нинг ижросини ташкил этиш;

маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун хужжатларига сўзсиз риоя этилишини, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасидаги ишларни танқидий ўрганиш, бу борада аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;

давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширилишида иштирок этиш;

маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат тилини ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида фаол иштирок этиш;

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларида ходимларга давлат тилини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шариотлар яратиш ҳамда давлат тилини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга, шу жумладан, “Ўзбек тили байрами куни”ни нишонлаш бўйича маданий-маърифий ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;

жойлардаги барча ташқи ёзувлар, шу жумладан лавҳалар, эълонлар, реклама ва кўргазмали бошқа ахборот матнлари, ташқи реклама материалларининг давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлишини таъминлашда иштирок этиш;

Агентликда давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, илмий асосланган янги сўз атамаларини истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш бўйича таклифлар киритиш.

Номзодларга талаблар

Ёши:

Аҳамияти йўқ

Жинси:

Аҳамияти йўқ

Яшаш жойи:

Тошкент шаҳар

Маълумоти:

Олий

Касбга оид талаблар:

Олий (филология, журналистика). Нуфузли чет эл олийгоҳларида таълим олган номзодларга алоҳида эътибор қаратилади;

 Давлат органлари, нодавлат ташкилотларида 3 йилдан кам бўлмаган иш тажрибага эга бўлишлари;

 Ўзбек тилини мукаммал билиши, бошқа чет тилларини қўшимча билишига алоҳида эътибор қаратилади;

 Таҳлилий фикрлаш, масъулият, ўз фикрини аниқ ва лўнда ифодалаш, қатъиятлик, мулоқотга киришувчанлик, раҳбарлик қобилияти;

 Компьютер ва MS Office дастурларида ишлай олиш;

Интилувчанлик, ўз устида доимий ишлаш ва касбий маҳоратини ошириб бориш.

Иш шароити

Ҳудуд:

Тошкент шаҳар

Бандлик:

Тўлиқ

Таклиф этилаётган
иш ҳақи:

7 млн.сўмдан + топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажарганлиги, фолиятида эришган ижобий кўрсаткичлари учун қўшимча мукофотлар

Қўшимча рағбатлантириш:

Ижтимоий таъминот, Агентлик тизимида мансабининг кўтарилиши, келгусида бошқа давлат органларига ўтиш имконияти

Қўшимча маълумотлар

Қўшимча маълумотлар:

Номзодларни танлаш Давлат активларини бошқариш агентлигининг махсус кадрлар комиссияси томонидан амалга оширилади.

Қўшимча маълумотлар Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. электрон манзили орқали қабул қилинади.

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech