Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  eye                     
   
 

Stazhirovka-v-SShAХабарингиз бор, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг иқтисодиёт факультети ўртасида ўзаро Меморандум имзоланган ва унинг доирасида замон талабларига жавоб берувчи малакали талабаларнинг стажировкасини ташкил этиш кўзда тутилган эди.

9 мартдан бошлаб, Иқтисодиёт факультетининг 3-курс талабалари агентликнинг ҳудудий бошқармасида ўз фаолиятларини бошлашди.

 


Муддат 4 ой этиб белгиланган. Талабалар июнь ойига қадар дарсдан кейинги вақтларини агентликнинг ҳудудий бошқармасида мароқли ўтказишлари ва агентлик фаолияти билан яқиндан танишишлари мумкин бўлади.

Жами 10 нафар талабадан 3 таси Давлат активларини бошқариш бўлимида, 2 нафари Хусусийлаштириш бўлимида, 2 нафари Инвестиция мажбуриятлари бажарилишини мониторинги бўлимида, 1 нафари Давлат корхоналари ва улушлари ҳисобини юритиш шўьбасида ва 2 нафари Банкротлик масалалари бўлимида ўз малакаларини оширадилар.

Уларга юклатилган асосий вазифа иқтисодиётда давлат иштирокини камайтирилишини ўзларига бириктирилган бўлимларда таҳлил қилиш, давлат активлари деган тушунчани барча йўналишларда таҳлил қила олиш, турли тақдимотлар ва инфографикалар тайёрлаш ҳамда мурожаатлар билан ишлаш кўникмаларини ўзлаштиришга қаратилган.

Агентликда талабалар стажировкаси самарали ўтиши учун барча моддий техника база яратилган, имконият ва шароитлар муҳайё этилган. Талаба ёшларимизни ўз фаолият йўналишлари бўйича олган билим ва кўникмалари келажакда ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишишларида ва агентлик жамоаси сафидан муносиб ўрин олишларига туртки вазифасини ўтайди деб умид қиламиз.

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech