Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  eye                     
   
 

000021 1519618885 bigДавлат активларини бошқариш агентлигининг Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш ва риэлторларни сертификатлаш бошқармаси ташаббуси билан “Ҳудудларда риэлторлик фаолиятини лицензиялаш жараёнини самарали ташкил этиш” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбарининг “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаларига риэлторлик фаолиятни лицензиялаш ваколатлари берилган эди.

 

 

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида, риэлторлик фаолиятини лицензиялаш бўйича ҳудудий бошқармалар томонидан бириктирилган масъул ходимлар учун ташкил этилган семинарда риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тартиби ва лицензия бериш, комиссия ишини ташкил этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича зарур тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари талаблари асосида ишларни ташкил этиш юзасидан тегишли маълумотлар берилди.

Ўқув семинар натижаларига кўра, ҳудудий бошқармалар томонидан бириктирилган барча масъул ходимлар риэлторлик фаолиятига оид қонунчилик талаблари бўйича етарли билимга эга бўлдилар.

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech