Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  eye                     
   
 

ghj456 editedДавлат активларини бошқариш агентлиги мамлакатда юзага келган эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, тадбиркорлар учун яратилган қуйидаги бир қатор қулайлик ва енгилликлар юзасидан ахборот беради.

1.Шу кунга қадар давлат мулки объектларидан ижара шартномаси асосида умумий овқатланиш, ўқув марказлари, жисмоний тарбия, спорт, туризм ва бошқа соҳаларда фойдаланиб келаётган аммо, карантин сабабли Республика махсус комиссияси қарорига кўра, фаолияти вақтинча тўхтатилган тадбиркорлик субъектларига фойдаланмаган даври учун ҳеч қандай ижара пули ҳисобланмайди ва тўланмайди.

2.Пандемия билан боғлиқ ҳолатда инвесторлар дуч келган ва дуч келиши мумкин бўлган салбий оқибатлардан яна бири инвестиция мажбуриятларининг ўз вақтида бажара олмасликдир. Шу боис, вазиятни юмшатиш мақсадида шу даврда инвестиция мажбуриятининг бажарилишини кечиктирганлик учун пеня ҳамда жарималар ҳисобланмайди ва мажбурият бажарилмагани учун шартномалар бекор қилинмайди. Аксинча, Инқирозга қарши кураш Республика комиссияси ва унинг ҳудудий штабларининг қарорларига кўра, тадбиркорлар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилиши муддатлари узайтириб берилади.

3.Мамлакатимиздагиэпидемиологик вазият туфайли давлат активларини хусусийлаштириш бўйича амалда бўлган шартномаларга асосан харид тўловлари ўз вақтида бажарилмаса Инқирозга қарши кураш Республика комиссияси ва унинг ҳудудий штабларининг қарорларига кўра, муддат қайта кўриб чиқилади. Тадбиркорлардан яратилган бу каби қулайликлардан фойдаланиш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларига ҳамда ҳудудий комиссияларга мурожат қилишларини сўраймиз.

4. Республика комиссиясининг топшириғига кўра, юзага келган карантин ҳолатида акциядорларга ҳам қулайлик яратиш мақсадида хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши мажлислари ва акциядор (иштирокчи)ларнинг умумий йиғилишларини онлайн режимда масофадан туриб, замонавий ахборот коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда овоз бериш орқали ўтказиш тизимини бир ой ичида жорий этиш юзасидан Агентлик томонидан чора тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Бу бўйича алоҳида баёнот берилади.

Саволлар ва қўшимча маълумотлар бўйича Давлат активларини бошқариш агентлигининг марказий аппарати ёки ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Тел: +998712592258, +99871259-21-38

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech