Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

katakurgan yog2Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни давлатга тегишли бўлган акция пакетларини сотиб олиш бўйича биржа савдоларига таклиф этади.
katakurgan yog

"Каттақўрғон ёғ-мой" АЖСавдога чиқарилаётган давлат акция пакетлари тўғрисида қисқача маълумот:

Эмитент номи–“Каттақўрғон ёғ-мой” акциядорлик жамияти (Самарқанд  вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Давлатобод кўчаси 121- уй);

Эмитентнинг фаолият соҳаси – Пахта чигитини, кунгабоқар ва соя ўсимлигини қайта ишлаш (ферментация қилиш) орқали улардан озиқ ва ноозиқ овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

Давлат акцияларини савдоларга қўйиш санаси ва жойи – давлат акциялари 2019 йил 7 октябрдан “Тошкент РФБ” АЖ савдоларига қўйилади;

Давлат акцияларини эмитент устав фондидаги фоизи – 64,92фоиз;

Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 3 606 140 (уч миллион олти юз олти минг бир юз қирқ) дона оддий акция;

Бир дона акциянинг номинал қиймати – 3 788 (уч минг етти юз саксон саккиз) сўм;

Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 20 985,051 (йигирма минг тўққиз юз саксон беш сўм эллик бир тийин) сўм;

Акциялар пакетининг савдога қўйишдаги умумий бошланғич нархи – 75 675 031 813,14 (етмиш беш миллиард олти юз етмиш беш миллион ўттиз бир минг саккиз юз ўн уч сўм ўн тўрт тийин) сўм;

Эмитентнинг устав фонди миқдори (пул ифодасида) – 21 041 256 632,0  (йигирма бир миллиард қирқ бир миллион икки юз эллик олти минг олти юз ўттиз икки) сўм;

Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;

Лотлар сони – 1 (бир) та;

Эмитентнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни сотувчининг, эмитентнинг, фонд биржаси ва сотувчи инвестиция воситачисининг веб сайтлари ва интернет каналларидан олиш мумкин.

Талабгорлар эълон берилган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кундан сўнг “Тошкент РФБ” АЖнинг махсус портали (сайти) орқали биржа қоидаларига мувофиқ давлат акция пакетлари сотиб олиш бўйича ўз таклифларини тақдим этишлари керак.

Биржа битими энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Биржа савдоларига чиқарилган давлат акцияларини уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга икки ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, ҳар 15 кунда бошланғич савдога қўйиш нархининг 10 фоиз миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилади.

Талабгорлар давлат акцияларининг сотувчиси ёки сотувчининг инвестиция воситачиси ҳамда эмитентдан давлат акцияларини сотиб олиш учун қарор қабул қилиш мақсадида зарур бўлган қўшимча ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир, ўзининг хусусиятига кўра хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборот бундан мустасно.

Қўшимча маълумот ва саволлар юзасидан қуйидагиларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Сотувчи:      Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси.

Манзил: Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Мир-Саид Барака кўчаси 49-уй 

Телефон рақами: +998 (66) 237-71-45

Телефакс рақами: + 998 (66) 233-73-54

Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Веб сайт: samdavaktiv.uz 

Сотувчининг инвестиция воситачиси: “Мулк-сармоя брокерлик уйи” АЖ

Манзил: Тошкент шахри, Мустақиллик шох кўчаси 107 уй.

Телефон рақами: +99890 993-95-58

Телефакс рақами: 0371 267-34-96

Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра., Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Веб сайт: www.ndvakt.uz

Эмитент: “Каттақўрғон ёғ-мой” АЖ

Манзил: Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар, Давлатобод кўчаси 121-уй:

Телефон рақами: (99895) 560-49-99

Телефакс рақами: (99866) 455-49-99

Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

 Веб сайт: www.kattakurgonyogmoy.uz

Биржа савдоларида иштирок этишда ҳуқуқларингиз бузилган такдирда, Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар беришингизни сўраймиз: (0371) 259-21-37, 1082.

       

Ахборот хизмати

 

 

 

 

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech