Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

fargoa yog2

Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни қуйидаги давлатга тегишли бўлган акция пакетларини сотиб олиш бўйича биржа савдоларига таклиф этади.

Савдога чиқарилаётган давлат акция пакетлари тўғрисида қисқача маълумот:

Эмитент номи – “Фарғона ёғ-мой” акциядорлик жамияти (Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Киргули даҳаси, Меъмор кўчаси 9-уй);

Эмитентнинг фаолият соҳаси – Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш;

Давлат акцияларини савдоларга қўйиш санаси ва жойи – давлат акциялари 2019 йил 9 октябрдан “Тошкент РФБ” АЖ савдоларига қўйилади;

Давлат акцияларини эмитент устав фондидаги фоизи – 84,5 фоиз;

Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 3 095 500 (учмиллион тўқсон беш минг беш юз) дона оддий ва 1 504 (бир минг беш юзи тўрт) дона имтиёзли акция;

Бир дона акциянинг номинал қиймати – 4 895 (тўрт минг саккиз юз тўқсон беш) сўм;

Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 31 198,93 (ўттиз бир минг бир юз тўқсон саккиз сўм тўқсон уч тийин) сўм;

Акциялар пакетининг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 96 623 211 005,72 (тўқсон олти миллиард олти юз йигирма уч миллион икки юз ўн бир минг беш сум етмиш икки тийин) сўм;

Эмитентнинг устав фонди миқдори (пул ифодасида) – 17 951 002 000 (ўн етти  миллиард тўққиз юз эллик бир миллион икки минг) сўм;

Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;

Лотлар сони – 1 (бир) та;

Эмитентнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни сотувчининг, эмитентнинг, фонд биржаси ва сотувчи инвестиция воситачисининг веб сайтлари ва интернет каналларидан олиш мумин.

Талабгорлар эълон берилган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кундан сўнг “Тошкент РФБ” АЖнинг махсус портали (сайти) орқали биржа қоидаларига мувофиқ давлат акция пакетлари сотиб олиш бўйича ўз таклифларини тақдим этишлари керак.

Биржа битими энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Биржа савдоларига чиқарилган давлат акцияларини уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга икки ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, ҳар 15 кунда бошланғич савдога қўйиш нархининг 10 фоиз миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилади.

Талабгорлар давлат акцияларининг сотувчиси ёки сотувчининг инвестиция воситачиси ҳамда эмитентдан давлат акцияларини сотиб олиш учун қарор қабул қилиш мақсадида зарур бўлган қўшимча ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир, ўзининг хусусиятига кўра хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборот бундан мустасно.

Қўшимча маълумот ва саволлар юзасидан қуйидагиларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Сотувчи:      Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси.

Манзил: Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, А.Навоий кўчаси 17-уй

Телефон рақами: 0 (373) 244-29-61

Телефакс рақами: 0 (373) 244-07-05

Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Веб-сайт: www.davaktiv.uz

Сотувчининг инвестиция воситачиси: “Мулк-сармоя брокерлик уйи” АЖ

Манзил: Тошкент шахри, Мустақиллик шох кўчаси 107 уй.

Телефон рақами: +99890 993-95-58

Телефакс рақами: 0371 267-34-96

Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра., Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Веб сайт: www.ndvakt.uz

Эмитент: “Фарғона ёғ-мой” АЖ

Манзил: Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Киргули даҳаси, Меъмор кўчаси 9-уй

Телефон рақами:  0373 241-85-32, 241-85-33

Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

 Веб-сайт: www. fyom.uz

Биржа савдоларида иштирок этишда ҳуқуқларингиз бузилган такдирда, Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар беришингизни сўраймиз: (0371) 259-21-37, 1082.

       

 

 

 

 

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech