Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

AdvertisementДавлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни қуйидаги давлатга тегишли бўлган акция пакетларини сотиб олиш бўйича биржа савдоларига таклиф этади.

namanganvino

Савдога чиқарилаётган давлат акция пакетлари тўғрисида қисқача маълумот:

Эмитент номи–“Наманганвино” акциядорлик жамияти (Наманган вилояти, Наманган тумани, Хонобод МФЙ, Истиқлол кўчаси 2 уй);

Эмитентнинг фаолият соҳаси – Маҳаллий хом-ашё негизида вино-ароқ ва ликор маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлов бериш;

Давлат акцияларини савдоларга қўйиш санаси ва жойи – давлат акциялари 2019 йил 2 октябрдан “Тошкент РФБ” АЖ савдоларига қўйилади;

Давлат акцияларини эмитент устав фондидаги фоизи – 57,24 фоиз;

Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 618 666 (олти юз ўн саккиз минг олти юз олтмиш олти) дона оддий акция;

Бир дона акциянинг номинал қиймати – 2 933 (икки минг тўққиз юз ўттиз уч) сўм;

Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 32 356 (ўттиз икки минг уч юз эллик олти) сўм;

Акциялар пакетининг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 20 017 557 096 (йигирма миллиард ўн етти миллион беш юз эллик етти минг тўқсон олти) сўм;

Эмитентнинг устав фонди миқдори (пул ифодасида) – 3 170 086 122 (уч миллиард бир юз етмиш миллион саксон олти минг бир юз йигирма икки) сўм;

Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;

Лотлар сони – 1 (бир) та;

Эмитентнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни сотувчининг, эмитентнинг, фонд биржаси ва сотувчи инвестиция воситачисининг веб сайтлари ва интернет каналларидан олиш мумин.

Талабгорлар эълон берилган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кундан сўнг “Тошкент РФБ” АЖнинг махсус портали (сайти) орқали биржа қоидаларига мувофиқ давлат акция пакетлари сотиб олиш бўйича ўз таклифларини тақдим этишлари керак.

Биржа битими энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Биржа савдоларига чиқарилган давлат акцияларини уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга икки ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, ҳар 15 кунда бошланғич савдога қўйиш нархининг 10 фоиз миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилади.

Талабгорлар давлат акцияларининг сотувчиси ёки сотувчининг инвестиция воситачиси ҳамда эмитентдан давлат акцияларини сотиб олиш учун қарор қабул қилиш мақсадида зарур бўлган қўшимча ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир, ўзининг хусусиятига кўра хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборот бундан мустасно.

Қўшимча маълумот ва саволлар юзасидан қуйидагиларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Сотувчи:      Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси.

Манзил: Наманган вилояти, Наманган шаҳри, А.Навоий кўчаси 72-уй

Телефон рақами: 0 (369) 233 03 91

Телефакс рақами: 0 (369) 233 51 52

Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

 Веб-сайт: www.davaktiv.uz

Сотувчининг инвестиция воситачиси: “Мулк-сармоя брокерлик уйи” АЖ

Манзил: Тошкент шахри, Мустақиллик шох кўчаси 107 уй.

Телефон рақами: +99890 993-95-58

Телефакс рақами: 0371 267-34-96

Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра., Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Веб сайт: www.ndvakt.uz

Эмитент: “Наманганвино” АЖ

Манзил: Наманган тумани, Хонобод МФЙ, Истиқлол кўчаси 2 уй

Телефон рақами:  (+998 97) 256-04-44

Телефакс рақами: 99878 223-04-81

Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра., Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

 Веб-сайт: www. namanganvino.uz

Биржа савдоларида иштирок этишда ҳуқуқларингиз бузилган такдирда, Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар беришингизни сўраймиз: (0371) 259-21-37, 1082.

 

Ахборот хизмати

 

 

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech