Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

AdvertisementДавлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бўш турган давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига “ноль” харид қийматида берилиши бўйича танлов эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг тегишли қарорларига асосан, давлат мулки бўлган объектларни инвестиция мажбуриятлари эвазига “ноль” харид қийматида (бепул) бериш бўйича танлов эълон қилинади.

“Ноль” харид қийматда сотиладиган давлат объекти рўйхати ва танлов шартлари:

Объектлар номи: Бўш турган ҳарбий қисм бино-иншоотлари

Жойлашган манзили: Риштон тумани, Оқ-олтин МФЙ

Танлов шартлари:

Инвестиция мажбуриятларининг энг кам миқдори 2500,0(млн. сўм)

Инвестиция киритиш муддати(йил): 2 йил

Яратиладиган янги иш ўринлари сони(дона): 160та.  

Танлов савдоларини ўтказиш санаси – 2019 йил 7 октябрь куни соат 16.00 да.

Танлов савдо бўлиб ўтмаган тақдирда, кейинги савдолар 2019 йил 17 октябрь,

28 октябрь, 7 ноябрь кунлари соат 16.00 да бўлиб ўтади.

Танловда иштирок этишни истаган юридик ва жисмоний шахслар Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб, расмий иш кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача (13.00 дан 14.00 гача тушлик) Фарғона шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 17-“а” уй, 4-қават, 4/3-хонага мурожаат қилишлари мумкин. Буюртмаларни қабул қилиш савдо санасидан икки иш куни олдин тўхтатилади.

Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёхуд почта орқали ҳудудий танлов комиссиясининг ишчи органига танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки нусхада буюртманома тақдим этади:

– нодавлат юридик шахслар учун – қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

– жисмоний шахслар учун – паспортининг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

бизнес режа муҳрланган конвертда, шунингдек, танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифлари (таклиф қилинаётган инвестиция мажбуриятлари суммаси, унинг шакли, муддати ва киритиш шарти).

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Танлов ғолиби деб топилган талабгорлар олди-сотди шартномаси имзолангандан сўнг 30 (ўттиз) кун муддат ичида объектни мустақил баҳоловчи ташкилотга баҳолатиб, баҳолаш ҳисоботларини Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига тақдим этишлари шарт.

Танловда иштирок этишни истаган шахслар ҳудудий танлов комиссияси (унинг ишчи органи Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси)га мурожаат қилишлари лозим.

Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар!

Танлов савдоларида қатнашиш учун ҳужжатларни топшириш ва савдоларни ўтказиш жараёнида қонунбузарликлар ва ўз ҳуқуқларингиз поймол қилиниш ҳолатлари ёки ошкоралик таъминланмаганлиги ҳолатлари рўй берган тақдирда ёки тегишли маълумотлар олиш зарурият бўлганда Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг (73) 244-15-75 ёки (73) 244-18-47 телефон рақамларига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.

 

Ахборот хизмати

 

 

 

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech