Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

hotel uzbДавлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги “Меҳмонхона соҳасига қўшимча инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 661-сон қарорига мувофиқ меҳмонхона комплексини сотиш бўйича ошкора танлов савдоларига таклиф этади

Т/р

Меҳмонхона комплекси номи

Жойлашган жойи

Давлат улуши

Танлов савдоларини ўтказиш тартиби

Танлов савдосини ўтказиш жойи

Танлов объектнинг
30 фоизга пасайтирилган бошланғич нархи**

(дастлаб қўйилган нархи 33,0 млн. АҚШ доллари)

Сотиб олиш нархини тўлаш муддати

Инвестиция мажбуриятларининг энг кам миқдори

қиймати
(млн. сўм)

киритиш муддати

1

“ОtelO`zbekiston” МЧЖ ҚК

(“Ўзбекистон” меҳмонхона биносини бошқариш)

Тошкент ш., Махтумкули кўчаси, 45

80,13 фоиз

(ҚК устав капиталидаги улуш)*

Танлов савдолари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарорининг 6 ва 3-иловалари билан тасдиқланган Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси қарорлари бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Масъулияти чекланган жамиятлар уставфондлари (устав капиталлари)даги давлатулушларини сотиш тартиби тўғрисидаНизомлар талабларига, шунингдек Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг2014 йил
3 июлдагиПҚ-2200-сонли қарори билан тасдиқланган
(6-илова) Давлат мулки объектларини хусусийлаштириштартибини соддалаштиришга қаратилганмеъёр ва тадбирлар талабларига асосан ўтказилади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги биноси

Тошкент ш., Амир Темур, 6

23,1 млн.АҚШ доллари ***

3 йил,
ҳар чоракда тенг улушда тўлаш

100 000,0

2 йил

Изоҳ:

*Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 23 январдаги 17-сонли қарорига кўра, “ОtelO`zbekiston” МЧЖ ҚК устав капиталидаги давлат улуши ер ва унда жойлашган инфратузилма объектлари ва “Ўзбекистон” меҳмонхона комплекси биносидан 99 йил давомида фойдаланиш (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) ҳуқуқи шаклида шакллантирилган.

**Давлат улушининг бошланғич нархи талабгорлардан буюртмалар келиб тушмаганлиги боис 10 фоизга пасайтирилган.

*** Олди-сотди шартномаси расмийлаштирилган санадаги Марказий банк валюта айирбошлаш курси бўйича миллий валюта сўмда ҳам тўлов амалга оширилиши мумкин.

“Оtel O`zbekiston” МЧЖ ҚКнинг устав капиталидагидавлат улуши қуйидаги шартлар асосида сотилади:

давлат улушини сотиб олгандан сўнг 10 йил давомида асосий фаолият турини (меҳмонхона хизматини кўрсатиш) сақлаш;

ташқи фасадини ўзгартирмасдан меҳмонхонани таъмирлаш ва меҳмонхона бошқаришга энг яхши менежерларни жалб қилиш;

“Оtel O`zbekiston” МЧЖ ҚКнинг давлат улушини (давлат улуши 80,13 фоиз) сотиб олиш бўйича Агентликка қабул қилинган инвесторларнинг буюртмалари (аризалари) белгиланган тартибда Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Танлов савдоларида иштирок этиш учун талабгор “Оtel O`zbekiston” МЧЖ ҚКнинг давлат улушини бошланғич нархининг камида15 фоизи миқдоридаги маблағларини пул ўтказиш йўли билан қуйидаги ҳисоб рақамга закалатга қўйиши шарт:

Чет эл валютасида пул ўтказиш учун, валюта хисоб рақами: 21 508 840 000 600 289 002, корреспондент банк: CITIBANK N.A., New York, SWIFT: CITIUS 33, USA, Acc.: 36115651, бенефициар банк: Central Bank of Uzbekistan, SWIFT: CBUZUZ22;

Миллий валютада пул ўтказиш учун, банк коди: 00014, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар бош бошқармаси, қабул қилувчининг ҳисоб рақами: 23402000300100001010, тўлов топшириғининг “Тўлов реквизитлари” қисмида кўрсатилган реквизитлар бўйича тўловларни амалга ошираётганда, шунингдек пул ўтказмаси учун асос кўрсатилган ҳолда қуйидагилар кўрсатилади: Давлат активларини бошқариш агентлиги учун, ҳисоб рақами 200410860262660000000000001, СТИР 201 122 696, даромад коди бўйича 3 512 113”.

“Оtel O`zbekiston” МЧЖ ҚКнинг давлат улушини сотиб олиш бўйича танлов савдосида иштирок этувчи талабгор ёки унинг ваколатли вакили сотувчи – Давлат активларини бошқариш агентлигига ариза бериш шарт.

Танловда қатнашиш ариза икки нусхада қуйидаги хужжатларни илова қилган ҳолда топширилади:

нодавлат юридик шахслар учун — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

жисмоний шахслар учун — паспортнинг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

- очиқ танлов савдолари тўғрсидаги хабарномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат қўйилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусҳаси;

икки нусхада ёпиқ конвертларга жойланган, танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагилар мавжуд бўлган танлов таклифлари:

сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;

инвестициявий мажбуриятларнинг таклиф этилаётган суммаси, уларни киритиш шакллари, муддати ва шартлари;

талабгорнинг молиявий жиҳатдан қобилиятлилигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва (ёки) тегишли соҳада илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳалари (мавжуд бўлса).

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва/ёки имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Конвертларни очишнинг белгиланган санасигача талабгор ёзма шаклда ўзининг аризасини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Бунда талабнома берувчидан олинган закалат суммаси хабарнома рўйхатдан ўтган санадан бошлаб беш банк кунидан кечиктирмай қайтарилиши керак.

Очиқ танловда қатнашиш учун буюртманомаларни қабул қилиш очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома эълон қилинган кунда бошланади ва конвертларни очишнинг эълонда кўрсатилган санасидан уч соат олдин тугайди.

Сотувчи давлат мулкини сотиш бўйича танлов савдоларини ўтказиш бўйича Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг қарори мақуллангандан кейин 20 (йигирма ) кундан кечикмай савдо ғолиби билан олди-сотди шартномасини тузади.

Талабгор сотувчидан “Оtel O`zbekiston” МЧЖ ҚКдаги давлат улушини сотиб олишда иштирок этиш учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни сўраш ва олиш ҳуқуқига эга, ўзига хос хусусиятига кўра иш доирасида фойдаланиладиган ёки тижорат сири бўлган маълумотлар бундан мустасно.

Танлов ўтказиш кунлари қуйидагича ўзгартирилди ва аввалги эълонларда белгиланган навбатдаги савдо кунлари қуйидагича ўқилади.

Танлов таклифлари солинган конвертнинг биринчи нусҳалари очилиши 2019 йил 14октябрдасоат 15:00 да Давлат активларини бошқариш агентлиги биноси (106-хона)да бўлиб ўтади.

Агар танлов савдолари бўлиб ўтмаган деб топилса, такрорий танлов савдолари ҳар 15 кунда бир марта ўтказилади.

Агар очиқ танлов тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган конвертларни очиш санасига бирорта буюртманома қабул қилинмаган бўлса ёки фақат битта буюртманома келиб тушган бўлса, танлов бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади.

Талабгорлар томонидан давлат улушини сотиб олиш учун аризалар бўлмаган тақдирда, бошланғич нарх ҳар 15 кунда дастлаб қўйилган нархнинг
10 фоизи миқдорида, дастлабки қўйилган нархнинг 50 фоизигача пасаяди.

Қабул қилинган конвертларнинг очилиши танлов савдоларининг қуйидаги саналарида: 2019 йилнинг 30 октябр (дастлаб қўйилган нархи 40 фоиз миқдорида пасайтирилган нархда) ва 15 ноябр (дастлаб қўйилган нархи 50 фоиз миқдорида пасайтирилган нархда) кунлари соат 15:00да Давлат активларини бошқариш агентлигининг биноси (106-хона)да бўлиб ўтади.

Танлов натижалари йиғилишда иштирок этган Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси аъзолари томонидан имзоланган ва комиссия раиси томонидан тасдиқланган баённома билан расмийлаштирилади.

Агар харидор олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида сотиб олиш тўловларини тўлиқ амалга оширса, сотиб олиш тўловлари суммасидан олди-сотди шартномаси тузилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг йиллик қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда чегирма берилади.

Сизни очиқ танлов савдоларига таклиф этамиз!

Сотувчи: Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 6. Тел: (+99871) 259-22-02, 259-20-70, 259-22-56,
259-20-91. Веб-сайт: www.davaktiv.uz, электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра., Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Ҳурматли тадбиркорлар! Савдо пайтида сизнинг ҳуқуқларингиз бузилган бўлса Давлат активларини бошқариш агентлигининг ишонч телефонига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Ишон телефони: (0371) 259-21-37, 1082.

 

 

 

Скачать этот файл (Hotel Uzbekistan. Financial performance.xls)Hotel Uzbekistan. Financial performance.xls 198 kB
Скачать этот файл (Кадастр.PDF)Кадастр.PDF 2584 kB
Скачать этот файл (Паспорт  Отель Узбекистон.xls)Паспорт.xls 200 kB
Скачать этот файл (форма.doc)ФОРМА КОНКУРСНОГО ПРЕДЛОЖЕНИЯ 44 kB
??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech