16 декабр 2020 й.

«Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ устав капиталидаги 57,118% улушини сотиш тўғрисида эълон

Кириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 324-Ф-сонли Фармойиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сонли Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - ДАБА) «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ (кейинги ўринларда - CCBU ёки Жамият) устав капиталидаги 57,118% улушини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги ПҚ-423-сонли Қарорига мувофиқ тегишли ваколат асосида Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда - ДТК) томонидан белгиланган ошкора сотув жараёни орқали сотиш истагини эълон қилади (кейинги ўринларда - Сотув ёки Битим деб юритилади). ДАБА, ўз навбатида, ўз улушининг қийматини максимал даражада оширишдан, шунингдек CCBU фаолиятининг келгусида янада ривожланишидан манфаатдор.

Ушбу Битим доирасида ДАБАнинг эксклюзив молиявий маслаҳатчиси вазифасини Rothschild & Cie (кейинги ўринларда - Rothschild & Co) бажаради.

Жамият

CCBUнинг бозордаги улуши 2019 йилда қарийб 47% ташкил этган бўлиб (бу энг яқин рақобатчидан тахминан 70% кўпроқ), Ўзбекистондаги газланган алкоголсиз ичимликларнинг энг йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Жамиятнинг иккинчи йирик таъсисчиси (42,882% улушга эгалик қилувчи) «The Coca-Cola Export Corporation» компанияси (кейинги ўринларда - ТCCEC) ва «The Coca-Cola Company» савдо маркаси эгаси (кейинги ўринларда - ТCCC) томонидан берилган ваколатга мувофиқ ҳамда CCBU, TCCEC ва ТCCC ўртасида тузилган Ичимлик шартномасига биноан, Жамият Ўзбекистонда Coca-Cola брендлари остидаги маҳсулотларни идишларга қуйиш, қадоқлаш, тарқатиш ва сотиш учун ҳуқуқига эга.

CCBUнинг ишлаб чиқариш қувватлари Тошкент, Наманган ва Урганчдаги учта корхонададан иборат. Шунингдек, Жамият замонавий омборхоналар тармоғига эга. Бундан ташқари, Самарқандда янги корхонани қуриш режалаштирилган. 2019 йил 31 декабрда якунланган ўн икки ойлик дарвда, Жамиятнинг даромади 1455 миллиард сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич 2018 йил 31 декабр ҳолатига якунланган ўн икки ойга нисбатан қарийб 46 фоиз ўсишни кўрсатди.

Сотиш жараёни ва кейинги қадамлар

Сотиш, таклифларини тақдим этишнинг рақобатли жараёни сифатида ташкил этилган бўлиб, у 1-иловада келтирилган мезонларга жавоб берадиган барча манфаатдор шахслар учун очиқ.

Манфаатдор шахсларга 2020 йил 31 декабр куни Тошкент вақти билан соат 18:00 дан кечиктирмай Chimgan@davaktiv.uz ва Project_Chimgan@Rothschildandco.com электрон манзилларига инглиз, рус ёки ўзбек тилларида (аризачининг ихтиёрига кўра, аммо рус ёки ўзбек тилларида тайёрланган хат инглиз тилидаги хат билан юборилиши лозим) тайёрланган хат шаклидаги, аризачининг ваколатли вакили томонидан имзоланган аризаларини (кейинги ўринларда – Ариза) юбориш таклиф этилади.

Аризада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

Тақдим этилган Аризалар асосида ҳамда 2021 йил 14 январдан кечиктирмасдан ДТК жараённинг биринчи босқичи иштирокчиларини танлайди, ҳамда уларга Ошкор этмаслик тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда - Ошкор этмаслик тўғрисидаги битим) имзолаш таклиф қилинади. Ошкор этмаслик тўғрисидаги битим имзолаганидан сўнг, биринчи босқич иштирокчилари жараёнга оид қўшимча йўриқномаларни ва Жамият ҳақидаги ахборот материалларини (шу жумладан, молиявий ҳисобот, Махфий ахборот меморандуми, бизнес-режа, шунингдек молиявий, солиқ ва ҳуқуқий текширувлар бўйича ҳисоботлар) оладилар. Жамият тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб чиққандан сўнг, биринчи босқич иштирокчиларидан мажбурий бўлмаган индикатив таклиф (кейинги ўринларда - Мажбурий бўлмаган таклиф) тақдим этиш сўралади.

Тақдим этилган Мажбурий бўлмаган таклифлар асосида ДТК Жамиятга нисбатан кейинги текширувларни (шу жумладан, виртуал маълумотлар хонасига кириш, менежмент тақдимотида иштирок этиш, Жамиятга саволлар бериш ва Жамият объектларига ташриф буюриш имконияти) ўтказиш имконияти тақдим этиладиган жараённинг иккинчи босқичи иштирокчиларини танлайди. Шунингдек, иккинчи босқичи иштирокчилари олди-сотди шартномаси лойиҳасини олишади. Иккинчи босқич иштирокчиларига Битимга оид мажбурий таклифларни киритиш ва олди-сотди шартномаси лойиҳасига ўз изоҳларини тақдим этиш сўралади.

Ғолиб, ДТК томонидан, бошқалар қаторида, нарх бўйича таклиф ва олди-сотди шартномасининг келишилган шартларининг энг яхши комбинациясини ҳисобга олган ҳолда, аниқланади.

Қўшимча шартлар

ДАБА, ДТК, Жамият, ТCCEC ва Rothschild & Co ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай сабаб билан Сотувнинг шартларни ўзгартириши ёки ҳар қандай потенциал харидорга (харидорларга) Сотувдан ёки улар билан музокара олиб боришдан бош тортиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълоннинг чоп этилишини, унинг бирор бир қисмининг мазмуни мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган ДАБАнинг, Жамиятнинг, ТCCEC ва Rothschild & Co компанияларининг Жамиятни сотиш билан боғлиқ бирор бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. ДАБА, Жамият, ТCCEC ва Rothschild & Co ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай муносабатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни зиммасига олмасдан: (i) Битимнинг мўлжалланган режа жадвалига ўзгартириш киритиш; (ii) турли хил манфаатдор томонлар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки ДАБА, ДТК, Жамият, ТCCEC ва Rothschild & Co томонидан кўзда тутилган режа жадвал ва (мазкур эълонда кўрсатилганидан фарқ қилиши мумкин бўлган) тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш; (iii) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш; ва/ёки (iv) ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмаган ҳолда исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Битимга тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади. На ДАБА, на Жамият, на ТCCEC ва на Rothschild & Co бирор бир таклифларни кўриб чиқишга ёки қабул қилишга ёки ҳар қандай манфаатдор томонга бирон бир таклифни қабул қилиш ёки рад этиш сабабларини тушунтиришга мажбур эмас ва манфаатдор томонлар (ёки уларнинг маслаҳатчилари, банкирлари, директорлари, мансабдор шахслари, ходимлари, агентлари ёки вакиллари) томонидан Жамиятни, Битимни баҳолаш ёки тадқиқ қилиш ва / ёки тақдим этилган ёки ошкор қилинган ҳар қандай маълумотни текшириш билан боғлиқ харажатлар учун ўз зиммасига ҳеч қандай жавобгарликни олмайди. Ушбу эълон Жамиятни сотиш бўйича ҳуқуқий жиҳатдан мажбурий бўлган таклиф ҳисобланмайди ҳамда уни сотиш бўйича шартнома тузиш учун асос бўлиб хизмат қилмайди. ДАБА, ДТК ва Жамият ушбу жараён бўйича ёки Сотув юзасидан қандайдир потенциал харидор олдида ҳеч қандай мажбурият ёки жавобгарликни олмайди, келгусида бу ҳолат якуний ёзма келишувда тўғридан-тўғри белгилаб қўйилиши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Жараён ҳақида қўшимча маълумот ёки тушунтиришлар олиш учун Chimgan@davaktiv.uz ва Project_Chimgan@Rothschildandco.com электрон почта манзилларига мурожаат қилиш мумкин.

Илова №1. Битим тузиш мақсадида иштирокчиларни саралаш ва ғолибни танлаш мезонлари

Битим тузиш мақсадида иштирокчиларни саралаш ва ғолибни танлаш жараёнида ушбу мезонлар ДТК томонидан ўз хоҳишига кўра қўлланади: