Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    GKK

    Выберите ваш рейтинг: 76.9% - 24 votes
    76.9%
    4

    Общий рейтинг

    Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш

    Давлат активларини бошқариш агентлигида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ташил этилади. Бунинг учун Давлат активларини бошқариш агентлигида таркибий махсус бўлинмалар ташкил этилиши, жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш учун жавобгар шахслар белгиланиши мумкин. Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш уларга қулай вақтда, белгиланган кун ва соатларда амалга оширилади.

    Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш жадвали уларнинг эътиборига этказилади. Агарда жисмоний ва юридик шахслар оғзаки мурожаат этсалар, бундай ҳолда улар шахсини тасдиқловчи хужжатларини тақдим этишлари керак бўлади. Жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчиликка зид ёки сабабсиз мурожаатлари, ёки қарор қабул қилинган мурожаатларига рад жавоби ҳам берилиши мумкин.

    Тел:   (+ 99871) 259-20-37
    Факс: (+ 99871) 239-47-84

    Давлат активларини бошқариш агентлигининг ягона телефон рақами (“Call center”) регламенти

    Маълумот учун телефонлар:
    (+99871) 259-20-37

     Давлат активларини бошқариш агентлигида 2019 йилнинг 1-чорагида кўриб чиқилган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича таҳлилий маълумот

     Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларига 2019 йил I чораги давомида жами келиб тушган 1159 та мурожаатлардан 276 таси Агентлик марказий аппаратида (138 та ёзма, 106 та виртуал қабулхонадан ва 2 та электрон почта орқали, 30 та оғзаки (шахсий қабул, сайёр қабул, масъул ходимлар қабули ва ишонч телефон)), 883 та Агентликнинг ҳудудий бошқармаларида (474 та ёзма, 130 та виртуал қабулхонадан ва 85 та электрон почта орқали, 190 та оғзаки (шахсий қабул, сайёр қабул, масъул ходимлар қабули ва ишонч телефон)) кўриб чиқилган.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган 236 та мурожаатлардан 106 таси марказий аппаратда кўриб чиқилган (42 таси қаноатлантирилди, 37 таси тушунтириш берилди, Қонуннинг 30-моддасига асосан 4 таси кўрмасдан қолдирилди, 14 таси эса тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган) ҳамда 130 таси ҳудудий бошқармалар томонидан (25 таси қаноатлантирилди, 89 таси бўйича тушунтириш берилди, Қонуннинг 30-моддасига асосан 1 таси кўрмасдан қолдирилди ва 3 таси эса тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган) кўриб чиқилган.

    Шунингдек, бевосита жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 923 та мурожаатлардан 170 таси марказий аппаратда кўриб чиқилган (19 таси қаноатлантирилди, 99 таси тушунтириш берилди, Қонуннинг 30-моддасига асосан 2 таси кўрмасдан қолдирилди, 28 таси эса тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган) ҳамда 753 та мурожаатлар ҳудудий бошқармаларда (216 таси қаноатлантирилди, 452 таси бўйича тушунтириш берилди ва 34 таси эса тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган) кўриб чиқилган.

    Шу билан бирга, Агентлик тизимида мурожаатларнинг кўриб чиқилиши сифатини ошириш ва мурожаатларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш мақсадида, Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбарияти томонидан ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш бўйича сайёр қабул қилиш кунлар жадваллари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда тасдиқланди ҳамда ушбу жадвал асосида ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда ва мурожаатларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

    Бундан ташқари, ушбу соҳада амалга оширилган ишлар аҳволи Агентлик Ҳайъати йиғилишларида ҳамда ҳафталик ишчи йиғилишларида мунтазам равишда танқидий муҳокама қилиниб, мурожаатларни ижросида масъулиятсизликка йўл қўйган масъул раҳбар ва ходимларга нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўллаш ва мурожаатларда кўтарилган масалалаларни ижобий ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.

    Ҳурматли жисмоний ва юридик шахслар!

    Сизнинг кундалик ҳаётингизда, фаолиятингизда қуйидаги йўналишлар бўйича муаммолар мавжудми?

    • давлат мулкини хусусийлаштириш ёки хусусийлаштирилган объектларда инвестиция мажбуриятларини бажаришда;
    • қимматли қоғозлар бозорида, шу жумладан акциядор сифатида Ҳуқуқларингизнинг Ҳимоя қилинишида;
    • давлат мулки объектларини ижарага олишда;
    • фаолиятни амалга оширишда ноҳалол рақобат муҳити пайдо бўлганда;
    • истэъмолчи сифатидаги ҳуқуқларингиз паймол бўлиши, шу жумладан коммунал хизматлар сифатининг пастлиги;
    • банкротлик соҳасида;
    • биржа, баҳолаш ва риелторлик фаолиятини лицензиялаш;
    • ва бошқаДавлат активларини бошқариш агентлиги ваколати доирасидаги муаммолар.

    Ушбу муаммоларни жойида ҳал этиш ва сизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларингиз ҳимоя қилиш мақсадида  Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш кунлари ташкил этилади ва унда сиз ўз мурожаатларингиз билан фаол иштирок этишингиз мумкин.

    Сайёр қабул кунларида ўз мурожаатингиз билан фаол иштирок этинг.

    Қўшимча маълумотлар учун 259-21-82 телефон (ҳудудий органлар телефонлари) рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

     

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ РАҲБАРИЯТИ ТОМОНИДАН ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ ВАКИЛЛАРИНИ САЙЁР ҚАБУЛ ҚИЛИШ КУНЛАРИ ЖАДВАЛИ

    Қўшимча маълумотлар олиш учун қуйидаги телефонларга мурожаат қилишингиз мумкин: 0 (371) 259-21-82, 259-20-36

    Мурожаатларни бериш тартиби

    Мурожаатлар уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш ўз ваколати доирасига кирадиган давлат органига бевосита ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга берилади.

    Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатни мустақил равишда беришга, шунингдек бу борадаги ваколатни ўз вакилига беришга ёхуд мурожаатни почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда юборишга ҳақли. Вояга етмаганлар, муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, мурожаатлар уларнинг қонуний вакиллари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда берилиши мумкин.

    Мурожаатга у бўйича илгари қабул қилинган мавжуд қарорлар ёки уларнинг кўчирма нусхалари, шунингдек уни кўриб чиқиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар илова қилиниши мумкин, мазкур ҳужжатлар қайтарилмайди, мурожаат этувчи уларни қайтариш ҳақида ёзма ариза берган ҳоллар бундан мустасно. Мурожаат тааллуқлилиги бўйича бошқа давлат органига юборилганда, унга кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар илова қилиниши керак.

    Жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо (электрон рақамли имзо) билан тасдиқланмаган мурожаатлар аноним мурожаатлар деб ҳисобланади.

    Мурожаат этувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатларга уларнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

    Мурожаатларнибериш муддатлари

    Мурожаатларни бериш муддатлари, қоида тариқасида, белгиланмайди. Айрим ҳолларда, агар давлат органининг мурожаатни кўриб чиқиш бўйича имкониятларига, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ўз вақтида амалга ошириш ва ҳимоя қилишни таъминлаш заруратига боғлиқ бўлса, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқа асосларга кўра тегишли давлат органларига мурожаатни бериш муддати белгиланиши мумкин.

    Бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ариза ёки шикоят жисмоний ёки юридик шахсга унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузувчи ҳаракат (ҳаракатсизлик) содир этилганлиги ёхуд қарор қабул қилинганлиги маълум бўлган пайтдан эътиборан узоғи билан бир йилдан кечиктирмай берилади.

    Ариза ёки шикоят беришнинг узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган муддати аризани ёки шикоятни кўриб чиқувчи давлат органи томонидан тикланади.

    Жисмоний ва юридик шахисларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш

    Давлат органига келиб тушган мурожаатлар шу орган томонидан ёки унинг мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича мажбуриятлар зиммасига юклатилган мансабдор шахси томонидан кўриб чиқилади.

    Қўйилган масалаларни ҳал этиш ўзининг ваколат доирасига кирмайдиган давлат органига келиб тушган мурожаатлар беш кунлик муддатдан кечиктирмай тегишли органларга юборилиб, бу ҳақда мурожаат этувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилинади.

    Мурожаатларни кўриб чиқиш учун асоссиз равишда бошқа давлат органларига ўтказиш ёхуд қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган органларга ёки мансабдор шахсларга юбориш тақиқланади.

    Агар мурожаатларда уларни тегишли органларга юбориш учун зарур маълумотлар мавжуд бўлмаса, бу мурожаатлар мурожаат этувчига беш кунлик муддатдан кечиктирмай асослантирилган тушунтириш билан қайтарилади.

    Мурожаатни тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқиш учун қўшимча маълумотлар, маълумотномалар ва материалларга зарурат пайдо бўлган тақдирда, мазкур мурожаатни кўриб чиқаётган давлат органининг мансабдор шахси мурожаат этган жисмоний ёки юридик шахсдан, шунингдек ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат органларидан қўшимча ахборотни сўраб олиши мумкин. Агар ахборот давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган бўлмаса, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказмаса, давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари ўзларидан сўралаётган ахборотни ўн кун ичида тақдим этиши шарт.

    Мурожаатни кўриб чиқаётган давлат органи, зарур ҳолларда, мурожаат жойнинг ўзига бориб кўриб чиқилишини таъминлаши мумкин.

    Мурожаат этувчи ёки бошқа шахс ё'қлигида мурожаатни кўриб чиқиш имкони бўлмаса, улар давлат органининг мансабдор шахси томонидан чақирилиши мумкин. Чақирилган мурожаат этувчи келмаган тақдирда давлат органининг мансабдор шахси мурожаатни унинг иштирокисиз кўриб чиқиш имкони ё'қлиги ҳақида жавоб юборади.

    Мурожаатга жавобни давлат органининг раҳбари ёки бошқа ваколатли мансабдор шахси имзолайди.

    Агар мурожаатда қўйилган масалалар хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига дахлдор бўлса, уларнинг вакиллари мурожаатни кўриб чиқишда иштирок этиш учун давлат органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида жалб этилади.

    Агар мурожаатни кўриб чиқишда хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текшириш, шу жумладан молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) зарурати юзага келса, текшириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

    Жисмоний ва юридик шахслар ўз мурожаатларини улар кўриб чиқилгунига қадар ва кўриб чиқилаётган вақтда мурожаат юзасидан қарор қабул қилингунига қадар ёзма ёхуд электрон шаклда ариза бериш орқали қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

    Мурожаатни қайтариб олиш ҳақидаги ариза давлат органлари томонидан қонун бузилишларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича чоралар кўрилишини истисно этмайди.

    Мурожаатларини кўриб чиқиш муддатлари

    Ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

    Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материаллар сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари тегишли давлат органи раҳбари томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.

    Таклиф давлат органига келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно, бу ҳақда таклифни киритган жисмоний ёки юридик шахсга ўн кунлик муддатда ёзма шаклда хабар қилинади. 

     Юклаш: Мурожаатларни бериш тартиби

     

    Давлат активларини бошқариш агентлиги

    томонидан 2020 йил I чорак давомида кўриб чиқилган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича

     МАЪЛУМОТ

     Давлат активларини бошқариш агентлиги марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларига 2020 йил I чорада жами 1148 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан марказий аппаратга 544 та ( 121  та ёзма, 216 та виртуал қабулхонадан ва 128 та электрон, 8 та Веб-сайт орқали, 71  та оғзаки (шахсий қабул, сайёр қабул, масъул ходимлар қабули ва ишонч телефон)) мурожаатлар, Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига жами 604 та (263 та ёзма, 193  та виртуал қабулхонадан ва 26 та электрон почтадан (электрон), 36 та Веб-сайт орқали, 86 та оғзаки (шахсий қабул, сайёр қабул, масъул ходимлар қабули ва ишонч телефон) келиб тушган.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлар 409 та бўлиб, 216 та марказий аппаратда кўриб чиқилган (40 таси қаноатлантирилди, 113 таси тушунтириш берилди, 5 таси кўрмасдан қолдирилди, 9 таси эса тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган, 49 таси ўрганиш жараёнида), 193 та мурожаатлар Ҳудудий бошқармаларда кўриб чиқилган (30 таси қаноатлантирилди, 155 таси тушунтириш берилди,
    4 таси эса тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган,4 таси ўрганиш жараёнида).

    Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонадан ташқари келиб тушган мурожаатлар 739 та бўлиб, шундан 328 таси марказий аппаратда кўриб чиқилган (36 таси қаноатлантирилди, 244 таси тушунтириш берилди, 1таси кўрмасдан қолдирилди, 26 таси эса тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган, 21 таси ўрганиш жараёнида), 411 та мурожаатлар Ҳудудий бошқармаларда кўриб чиқилган (134 таси қаноатлантирилди,
    248 таси тушунтириш берилди, 22 таси эса тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган, 7 таси ўрганиш жараёнида).

    Мурожаатларнинг кўриб чиқилиши ҳолати доимий равишда оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилмоқда.

    Агентлик тизимида 2019 йил давомида 21 та марта оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилинган бўлиб, телевидение ва радиода – 8 та, босма ОАВда – 6 та, расмий веб-сайтда –7 тани ташкил этган. Шунингдек, Агентлик расмий веб-сайти, telegram ва facebook ижтимоий тармоқларида ҳамда “Biznes Daily” Биржа газетасида Агентлик фаолиятига доир янгиликлар доимий равишда бериб борилади.

     

    Attachments:
    Download this file (buxara.pdf)Buxoro viloyati[Tortib olmoq]324 kB
    Download this file (djizak.pdf)Jizzax viloyati[Tortib olmoq]368 kB
    Download this file (fergana.pdf)Farg`ona viloyati[Tortib olmoq]348 kB
    Download this file (kashkad.pdf)Qashqadaryo viloyati[Tortib olmoq]358 kB
    Download this file (namangan.pdf)Namangan viloyati[Tortib olmoq]343 kB
    Download this file (navoi.pdf)Navoiy viloyati[Tortib olmoq]356 kB
    Download this file (rkk.pdf)Qoraqalpog`iston Respublikasi[Tortib olmoq]381 kB
    Download this file (samarkand.pdf)Samarqand viloyati[Tortib olmoq]352 kB
    Download this file (sirdar.pdf)Sirdaryo viloyati[Tortib olmoq]344 kB
    Download this file (surxand.pdf)Surxondaryo viloyati[Tortib olmoq]404 kB
    Download this file (tashkent.pdf)Toshkent shahri[Tortib olmoq]355 kB
    Download this file (tashobl.pdf)Toshkent viloyati[Tortib olmoq]371 kB
    Download this file (xorezm.pdf)Xorazm viloyati[Tortib olmoq]327 kB
    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech