Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    Давлат активларини бошқариш агентлигининг Халқаро ҳамкорлик ва протокол бошқармаси (бундан буён матнда – Бошқарма деб юритилади) Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Бошқарма Агентликнинг 2019 йил 30 сентябрдаги
    209К-ЛС-сонли буйруғига асосан ташкил этилган.

    Қуйидагилар Бошқарманинг фаолият йўналиши хисобланади:

    • Агентлик фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини олиб бориш ва кенгайтириш;
    • Агентлик ваколати доирасидаги масалалар бўйича Ўзбекистонга ташриф буюрувчи делегациялар билан учрашув ва музокараларни ташкил этиш, ўтказиш ҳамда якуни бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиши таъминлаш;
    • Агентлик томонидан халқаро молия институтлари билан биргаликда амалга оширилаётган грант дастурлари ижросини таъминлашда иштирок этиш, грант маблағлари доирасида хорижий консультант ва экспертлар жалб этилишини ташкиллаштириш;
    • хорижий Ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар, халқаро институтлар ҳамда чет эл компаниялари билан биргаликда Агентлик фаолиятига оид масалалар юзасидан семинарлар, ўқув курслари ташкил этиш, ҳамда улар билан маълумот ва тажриба алмашинувини йўлга қўйиш;
    • Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг чет эл мамлакатлари билан Ҳукуматлараро (ҳамда Идоралараро) комиссиялари ишида Агентлик фаолиятига оид масалаларда иштирок этиш;
    • Ўзбекистон Республикаси судларининг мулкни давлат даромадига ўтказишга оид тегишли ажримларини уларнинг ижросини таъминлаш мақсадида хорижий давлатларнинг ваколатли органларини ўрнатилган тартибда юбориш чораларини кўриш;
    • Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар фаолиятига қўшилиши, жумладан Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги масаласида Агентлик фаолиятига оид масалалар юзасидан белгиланган тартибда иштирок этиш;
    • соҳага тегишли давлатлараро шартномалар, халқаро лойиҳа ва дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
    • шунингдек, Агентликнинг хорижий ҳамкорлари (халқаро молиявий институтлар, хорижий инвесторлар ва экспертлар, хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари, хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари, ҳорижий ташкилотлар) билан муносабатларни ўрнатиш, ривожлантириш ва ҳамкорликда тадбирларни амалга оширишда Агентлик номидан ягона расмий координатор ҳисобланади.

    Фаолият йуналиши инфографика куринишида:

    Слайд1 1Слайд1

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech