Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    Баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

    • Баҳолаш фаолиятини лицензиялайди;
    • Баҳоловчилар ва риэлторларга малака талабларини белгилайди, уларга малака сертификатлари беради, баҳоловчиларни тоифалайди;
    • Лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади;
    • Баҳолаш лицензиялари ҳамда баҳоловчилар ва риэлторларнинг малака сертификатлари реестрини юритади;
    • Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мониторинг олиб боради ва ушбу қоидаларга риоя этилишини назорат қилади;
    • Худудий бошқармалар томондан риэлторлик фаолиятини лицензиялаш жараёнини ташкил этилишини назорат қилади;
    • Баҳолашва риэлторлик фаолияти соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиради ва тартибга солади;
    • Баҳолаш ва риэлторлик фаолиятига оид халқаро тажрибани ўрганади ва амалиётга тадбиқ этади;
    • Ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш асосида баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини такомиллаштиришни ташкил этади;

    Фаолият йўналишининг тартиби:

    • Баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳасида Қонунчилик ва қонуности хужжатларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.
    • Талабгорлардан баҳолаш фаолиятига лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар тўплами асосида хулосалар тайёрлаш;
    • баҳолаш ва риэлторлик фаолияти масалаларида давлат манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қонунийликни таъминлаш мақсадида суд инстанцияларига мурожаатлар ташаббусини кўтариш;
    • ҳудудий бошқармалар томондан риэлторлик фаолиятини лицензиялаш жараёнини ташкил этилишини таҳлил ва назорат қилиш;
    • Лицензиатларнинг лицензия талаблари ва шартларини риоя қилишлари устидан назоратни амалга ошириш;
    • Баҳолаш ва риэлторлик малака сертификатларини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш;
    • Суд органлари сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда бахоланувчи объектларни бахолаш материалларини экспертизадан ўтказиш буйича Эксперт комиссиясининг ишини ташкил этиш.
    • баҳоловчи ва риэлторлик жамоат ташкилотлари билан хамкорлик фаолиятини доимий юритган ҳолда соҳага оид муаммоларни бартараф этиш ва соҳани ривожлантириш юзасидан асосланган таклифларни ишлаб чиқиш;
    • баҳоловчи ва риэлторларни тайёрловчи ва уларнинг малакасини оширувчи ўқув марказларнинг намунавий дастурларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш васифатли таълим жараёнини ташкил этишда кўмаклашиш.
    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech