Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Давлат активларини хусусий мулкка сотиш департаменти Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

     

    Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

    • Давлат активларини хусусий мулкка бериш (хусусийлаштириш), ушбу ваколатларни амалга ошириш ҳуқуқи бошқа давлат органлари ва ташкилотларига берилган ҳоллар бундан мустасно;
    • Давлат активларини хусусий мулкка бериш (хусусийлаштириш)нинг очиқ ва шаффоф механизмларини таъминлаш;
    • Департамент ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
    • Хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активларини сотишдан олдин тайёрлашни амалга оширади ва хусусийлаштиришнинг, шу жумладан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига “ноль” харид қиймати бўйича сотиладиган давлат активларини хусусийлаштиришнинг шартномавий шартларини белгилайди;
    • Хусусийлаштириш ҳужжатлари тўпламларининг (баҳолаш ҳисоботи ва унинг ҳаққонийлигини текшириш юзасидан экспертиза хулосасидан ташқари) белгиланган тартибда расмийлаштирилганлигини ўрганиш;
    • Манфаатдор давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларини жалб этган ҳолда Агентликнинг Давлат активларини бошқариш департаментлари томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш бўйича давлат дастурлари лойиҳаларини кўриб чиқишда иштирок этади, таклиф-мулоҳазаларини тақдим этади ҳамда ушбу дастурлар қабул қилинганидан сўнг уларни амалга оширилишини таъминлашда иштирок этади;
    • Хусусийлаштириш объектларининг (эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашлари қарорлари бўйича сотиладиган давлат мулки объектларидан ташқари) сотувчиси функциясини амалга оширади, уларни хусусийлаштиришнинг бошланғич шартларини, инвестициялар ҳажмини, савдоларнинг тури ва бошқа шартларини белгилайди, шу жумладан давлатга тегишли қимматли қоғозларни мустақил равишда ёки шартнома асосида жалб этиладиган маҳаллий ва хорижий инвестиция воситачилари орқали ички ва халқаро бозорларда, биржа савдолари ва биржадан ташқари савдоларда сотади;
    • Янги мулкдорга хусусийлаштирилган объектга (устав капиталига берилган объектлардан ва (ёки) эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналар жойлашган объектлардан ташқари) мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер (сертификат) беради, шунингдек, харидорнинг хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачисига унинг томонидан сотиб олинган акцияларни ўтказишга (блокдан олишга) депо топшириғини тақдим этади;
    • Хусусийлаштириш билан боғлиқ жараёнларни таҳлил қилади ҳамда хусусий мулкдорлар томонидан хусусийлаштириш объектлари сотилишининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайдиган хусусийлаштиришнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш, шу жумладан мулкий муносабатларни тартибга солувчи нормаларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади;
    • Давлат акциялар пакетларини (улушларни) ва бошқа мол-мулкни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкил этиладиган ва фаолият кўрсатаётган хўжалик жамиятларининг устав фондларига киритади;
    • Департамент қонун ҳужжатларига, Агентлик директори, Ҳайъат қарорларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

     xusus1xusus2

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech