Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    1563

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БЎШ ТУРГАН ОБЪЕКТЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАРКАЗИ ҚУЙИДАГИ ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

     

    Вакант лавозим ҳақида маълумот

    Фаолият йўналиши/
    лавозим категорияси:

    Юридик бюро бош юрисконсульти

    Асосий вазифалари:

    1. Давлат органи ва ташкилоти томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш;

    2. Давлат органи ва ташкилотининг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг тузилмалари ишини мувофиқлаштириш;

    3. Шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, давлат органи ва ташкилотининг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш;

    4. Бюро фаолияти билан боғлиқ бўлган Агентлик раҳбари (Марказ раҳбари) баёний қарорлари, буйруқлари ва фармойишлари ижроси бўйича ижро ва назоратни амалга ошириш;

    Номзодга қўйиладиган талаблар

    Маълумоти:

    Олий

    Профессионал талаблар:

    -олий маълумот (ҳуқуқшунос). Хорижий мамлакатларнинг нуфузли ОТМлари маълумоти устунлик беради;

    -давлат органлари ва ташкилотларида камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлиши (иқтисодиёт ва бизнес соҳасида);

    - Ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши (бошқа хорижий тилни билиши устунлик беради);

    -стратегик ва таҳлилий фикр юрита олиши, қарорларни тез қабул қила олиши ҳамда уларни бажара олиши, иш вақтидан самарали фойдалана олиши ва тадбирларни режалаштириш кўникмаларига эга бўлиши, одоб-аҳлоқ нормалари, раҳбарлик этикасига риоя этадиган, лидерлик қобилиятининг шаклланганлиги;

    - Компьютер саводхонлигига эга бўлиши, MS Office бўйича амалий билимларга эга бўлиш, ахборот хавфсизлигига доир маълумотлар билан ишлаш бўйича билимларга эга бўлган;

    -мунтазам ўз устида ишлаши ва соҳага оид билимларини ошириб бориши.

    Меҳнат шартлари

    Бандлик:

    Кунлик соат 09-00 дан 18-00 гача

    Ойлик иш ҳақи:

    Ўртача ойлик иш ҳақи 5 млн.сўм + топшириқларни ўз вақтида сифатли бажарганлиги ва иш фаолиятини самарали ташкил этганлиги учун моддий рағбатлантириш, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар белгиланади

    Қўшимча мотивация:

    Тиббий хизмат кўрсатилиши, юқори турувчи давлат органлари ва ташкилотларига ишга ўтиш имконияти

    Қўшимча маълумот

    Қўшимча маълумотлар:

    Номзодларни саралаш Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази томонидан тузилган махсус комиссия томонидан амалга оширилади.

    Танловда иштирок этиш учун маълумотномаларни (объективка)электрон манзил: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

     

    Вакант лавозим ҳақида маълумот

    Фаолият йўналиши/
    лавозим категорияси:

    Ахборот технологиялари бўлими бошлиғи, бош мутахассис

    Асосий вазифалари:

    1. Windows-7-8-10 ва бошқа офис дастурий маҳсулотларини созлаш, ўрнатиш, техник қўллаб қувватлаш, интернет, Wifi-роутерлар, IP-камераларнинг (NVR/DVR) узлуксиз ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш;

    2. Оргтехника воситаларининг (принтер, кўп функцияли қурилмалар, чек принтерлари, факс, мини АТС) узлуксиз ишлашини таъминлаш;

    3. Марказнинг ички инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш, барча хизматлар бўйича фойдаланувчиларни техник қўллаб-қувватлаш, носозликларни бартараф этиш;

    4. Компьютерларни масофадан созлаш ва техник қўллаб-қувватлаш;

    5. Бўлим фаолияти билан боғлиқ бўлган Агентлик раҳбари (Марказ раҳбари) баёний қарорлари, буйруқлари ва фармойишлари ижроси бўйича ижро ва назоратни амалга ошириш;

    Номзодга қўйиладиган талаблар

    Маълумоти:

    Олий

    Профессионал талаблар:

    - олий маълумот (IТйўналиши бўйича). 

    - Хорижий мамлакатларнинг нуфузли ОТМлари маълумоти устунлик беради;

    - давлат органлари ва ташкилотларида камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлиши (охирги 2 йил давомида мазкур лавозимга тенглаштирилган лавозимларда ишлаган бўлиши лозим);

    - Ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши (бошқа хорижий тилни билиши устунлик беради);

    - компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;

    - тармоқ ва серверларда ахборот хавфсизлигини таъминловчи қурилма ва дастурий воситалар тўғрисида тушунча ва амалий кўникмаларга эга;

    - мунтазам ўз устида ишлаши ва соҳага оид билимларини ошириб бориши.

    Меҳнат шартлари

    Бандлик:

    Кунлик соат 09-00 дан 18-00 гача

    Ойлик иш ҳақи:

    Ўртача ойлик иш ҳақи 5 млн.сўм + топшириқларни ўз вақтида сифатли бажарганлиги ва иш фаолиятини самарали ташкил этганлиги учун моддий рағбатлантириш, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар белгиланади

    Қўшимча мотивация:

    Тиббий хизмат кўрсатилиши, юқори турувчи давлат органлари ва ташкилотларига ишга ўтиш имконияти

    Қўшимча маълумот

    Қўшимча маълумотлар:

    Номзодларни саралаш Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази томонидан тузилган махсус комиссия томонидан амалга оширилади.

    Танловда иштирок этиш учун маълумотномаларни (объективка)электрон манзил: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

     

    Маълумот учун: Ташкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 6-уй.

    Телефонлар: (91) 504-54-44, (99) 470 68 22 (Дилмурод Ташбаев)

     

     

     

     

    Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг марказий аппарати ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаларидаги мавжуд бўш иш ўринлари

    РЎЙХАТИ

    29.07.2020 й.

    Бўлинма номи

    Лавозими

    Марказий аппарат

    1.

    Юридик бюро

    бош юрисконсульт

    2.

    Ахборот технологиялари бўлими

    бўлим бошлиғи

    3.

    Ахборот технологиялари бўлими

    бош мутахассис

    Андижон вилояти

    1.

    Бош юрисконсульт

    бош юрисконсульт

    Жиззах вилояти

    1.

    Кадрлар ва махсус ишлар бўйича бош инспектор

    кадрлар ва махсус ишлар бўйича бош инспектор

    Навоий вилояти

    1.

    Бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўлими

    бўлими бошлиғи

    2.

    Бўш турган давлат объектларини ижарага бериш бўлими

    бўлими бошлиғи

    Наманган вилояти

    1.

    Кадрлар ва махсус ишлар бўйича бош инспектор

    кадрлар ва махсус ишлар бўйича бош инспектор

    Самарканд вилояти

    1.

    Бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўлими

    етакчи мутахассис

    Сурхандарё вилояти

    1.

    Бош юрисконсульт

    бош юрисконсульт

    Сирдарё вилояти

    1.

    Бош юрисконсульт

    бош юрисконсульт

    Тошкент вилояти

    1.

    Бўш турган объектларни аниқлаш ва ҳисобини юритиш бўлими

    бош мутахассис

    2.

    Бўш турган объектларни аниқлаш ва ҳисобини юритиш бўлими

    етакчи мутахассис

    3.

    Бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўлими

    бош мутахассис

    4.

    Бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўлими

    етакчи мутахассис

    5.

    Бўш турган давлат объектларини ижарага бериш бўлими

    бош мутахассис

    6.

    Бўш турган давлат объектларини ижарага бериш бўлими

    етакчи мутахассис

    7.

    Ижара шартнома шартларини бажарилишини, ижара тўловлари ундирилишини ва тақсимланишини назорат қилиш бўлими

    бош мутахассис

    8.

    Ижара шартнома шартларини бажарилишини, ижара тўловлари ундирилишини ва тақсимланишини назорат қилиш бўлими

    етакчи мутахассис

    9

    бош юрисконсульт

    бош юрисконсульт

    10

    девонхона

    бош мутахассис

     

     

     

     

     

     

     

    Бизнинг ижтимоий тармоқлар
    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech